Вазир Маҳкамовнинг Ахборотга берган интервьюсидан келиб чиқилса (47:30дан бошлаб кўринг), Тошкент — Самарқанд пулли йўли Хитойнинг China Overseas Engineering Construction (COVEC) компанияси фақат пудратчи. 2,2 млрд.долларлик лойиҳа учун Хитой банкларидан 1,9 млрд.долларлик қарз олинади. Лекин қарзларни ким олади? Ўзбекистон ҳукуматими? Ёки Хитой компанияси? Маҳкамовнинг эътирофига кўра, пулли йўл
senat.uz
HavolalarАлбатта, ҳар қандай фикр яшашга ҳақли. Узвийлик ва устуворликни четга улоқтириб ташласак ҳам, ноқулай саволлардан қочиб қутилиб бўлмайди, айниқса таклиф парламент расмий платформаси-ю, пропаганда нашрларининг асосий саҳифаларигача бўлган майдонларни эгаллаб турган бўлса. Рости, билмайман, 1992 йил 2 июлдаги парламент мажлисида амалдаги гербимиз учун кимлар овоз бергани ва кимлар қарши бўлганини (
Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индексларда мамлакатимизнинг ўрнини яхшилаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга кўра, 2026 йилда Сўз эркинлиги индексида 39 балл тўплашимиз керак эди. Агар вазифа бажарилганида, оғир қизил рўйхатдан чиқиб, аҳвол мўътадилроқ бўлган зарғалдоқ рўйхатга яна қайтган бўлардик. Бу солиштириш учун, тахминан 130-140 ўринлар ва жорий рейтингда Тунис
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги канал, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги қонунчиликка мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш белгиланган майдонларида ва муддатларда мақбул экин экилмаганлиги учун жарима ва ер солиғи ставкасининг 3 карра оширилишини назарда тутувчи қонун 13 апрель куни имзоланган. Мазкур қонун лойиҳа пайти ва кейинги муҳ
Ўтаётган ҳафтанинг энг зараркунанда ва ноқонуний ҳодисаси — ташқи реклама воситалари, электромобилларни қувватлантириш станциялари ҳамда енгил конструкцияли объектларни демонтаж қилиниши бўйича Либерал-демократик партияси депутатлари тегишли давлат ташкилотларига депутатлик сўровлари юборишмоқчи экан (қачон юборишади, нимани кутишаяпти, аниқлик киритилмаган). Ўтган куни сенатор Қобил Турсунов Эн
Сенатдами? Ë Қонунчилик палатасига қайтганми? Кечаги йиғилишда реновация ҳиссасини ҳозирги 15 фоиздан 2040 йилга қадар 60 фоизга етказиш масаласи қўйилган (рақамда ҳозир йилига 15-18 минг квартира реновация ҳудудларида қурилаётган бўлса, 2040 йилда 170 мингга чиқади). Яъни амалда реновация жараёни ўзи қонунсиз амалга оширилаётгани ҳолатида, жараён буёғига каррасига кенгаяди. Қурилиш учун ер ва ма
2023 йилда пойтахт Тошкент жамоат транспортида ўзи аслида платформаси юк ташиш учун мўлжалланган, ноқулай ва самарасиз калта Отойол ва Исузу автобусларидан воз кечилганди. Афсуски, агар Транспорт вазирлиги мўлжаллаётган режалар амалга ошса, 2026 йилда сотиб олинадиган 1000та автобуснинг 457таси ўрта сиғимли калта автобуслар бўлиши мумкин. Калта автобусларнинг ишлаб чиқарувчиси ва аниқ моделлари
Тошкент халқа йўлигача келаётган 20 та автобус йўналишини 15-20 километрга узайтириш бўйича Давлат раҳбарининг топшириғи октябрь келдики, бажарилгани йўқ. Айни пайтда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг сенатор Эркин Гадоевнинг сўровига жавобан тақдим этилган маълумотларига кўра, Тошкент туманига қатнайдиган 467 (Қорабўрик), 470 (Шўробозор), 472 (Тўлабий), 473 (Назарбек), 477 (Қоплонбек) сонли ав
Билгичлар билади, Сенатимиз жойлашган пойтахтимизнинг қоқ маркази свет кўп ўчадиган аномал маконлардан ҳисобланади. Балки шунданми, сенатор Сайёра Абдикаримова Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов номига сенатор сўрови юборган. Сенат хабарида аҳоли ва тадбиркорлар томонидан электр таъминотидаги 3–4 соатлик (аслида 11-15 соатгача, таъкид бизники) узилишлар бўйича кўплаб мурожаатлар билдиришаёт
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари соҳасида тўлов интизомини, қонун ижросини таъминлаш механизмлари ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммолар юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга аниқ манзилли саволлар йўлламоқда. Хусусан, "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “HET” иловасида аҳоли томонидан маиший чиқинди хизмати
UzIMEI ва унинг оператори учун Ўзбекистон қонун-қоидалари тааллуқли эмас. Уларга нисбатан Президент фармони талаблари ишламайди. Балки улар қонундан ташқарида. Балки шунинг учун Рақобат қўмитаси ҳам эксклюзив ҳуқуқ эгалари рўйхатини тузишда ҳам, уларнинг устувор мавқеини белгилашда ҳам UzIMEI'ни четлаб ўтади. Бўлмаса аниқ ёзиб қўйилган: Мулкчилик шаклидан қатъи назар бир ёки бир нечта хўжалик юри
Чунки эркинликларни кенгайтиришда давом этиш асл мақсад бўлса, рейтинглар бюрократик топшириқларсиз ҳам ўз-ўзидан яхшиланаверади. Сенатнинг ўтаётган ҳафтадаги мажлисида устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги Ўзбекистоннинг ўрни кўриб чиқилган. Ëзилишича, 2024 йилда мамлакат учун устувор деб белгиланган 20 та халқаро рейтинг ва индекслардан 10 тасида Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари яхшиланди, 2 тас
5 йилдан бери 80 шиптирни тақиқлай олмаётганимиз Ўзбекистонга олиб кирилаётган гибрид автомобилларни божхонада расмийлаштириш жараёнида “Евро-4” экологик тоифасидан кам бўлмаганлигини тасдиқловчи экологик сертификат талаб этиш бошланган. Абсурд шундаки, Ўзбекистонга Евро-4 тоифасидан паст бўлган экологик тоифадаги автомобиллар импорти 3 йил аввал тақиқланган. Европада 14 йил аввал, Хитойда 9 йил
Сенаторлар томонидан маъқулланган қонун билан акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади. Шунингдек, фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига юклатилмоқда. Қонуннинг қабул қилиниши капитал ва суғурта бозорларини, электрон тижорат соҳаси, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тартибга со
“Анҳор” парки сотилмаслигига қандай кафолатлар бор? Кеча Қурилиш вазирлиги, парк бошқарувчиси ва қурилиш-девелопер компанияси вакиллари “Анҳор” ва “Наврўз” парк ҳудудида ҳеч қандай қурилиш кўзда тутилмагани ҳақида бирин-кетин умумий гаплардан иборат тинчлантирувчи баёнот беришди. Қизиғи, парк ўрнида дом қурилиши ҳақида хабарлар ва хавотирлар пайдо бўлганидан ўтган бир ҳафта - ўн кун давомида биро
Сенат юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳар бир банкда қолдиғи 200 млн сўм сўмгача омонатларини (депозитлари) кафолатлашга оид қонунни маъқуллаган. Шу билан бирга, омонатларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлаш соҳасидаги ваколатли орган – Омонатларни кафолатлаш агентлигининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби белгиланган. Муҳокамалар пайтида, 200 млн сўмлик кафолат
Сурхондарё вилоятида автодромга қўйилган янги талаблар сабаб автомактабларга лицензия бериш тўхтатилган. Бунинг оқибатида илгари автомактабларда ўқиган ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун қайта имтиҳон топшириши лозим бўлган фуқаролар имтиҳонларни топшириш учун Қашқадарё вилоятига боришга мажбур бўлмоқда. Бу муаммо бўйича сенатор ЙҲХХга сўров юборган. Афсуски, халқпарварвар сенаторнинг номи
Ўнлаб қонун ва меъёрий ҳужжатларни жамлаши керак бўлган Тадбиркорлик кодекси Сенат томонидан маъқулланганига 120 кундан ошди. Конституция талабларига амал қилинса, Сенат 15 августда маъқуллаган Кодекс ё 14 октябргача имзоланиши ёки бўлмасам ортга қайтарилиши керак эди. Конституцияда белгиланган муддат нормасидан икки каррадан кўпроқ вақт ўтдики, на униси, на буниси ҳақида билмаймиз. Ўзи Тадбиркор
30 сентябрь куни "Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида 3 ўқишда маъқулланган. Қонунчилик палатаси сайтида бу тўғридаги хабар 11:13да қўйилган. Агар ялпи мажлис соат 10:00да бошланган бўлса, Қонун ижодкорларимиз 1 соату 13 минут ичида "Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун лойиҳасидан ташқари яна “Космик фаолият тўғрисидаги”ги қонун лойиҳасини ва ипакчилик тармоғини
Эртага, 15 август куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун Сенатда кўрилар экан. Номи узун ва мундарижаси франкенштейнга айлантирилган бу қонун ўтган йили ноябрда Қоннучилик