Бош вазир ўринбосари ҳар куни парламентга ҳисоб ва ҳисобот бергани келавермайди. Шундай экан, ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДПниям, Адолатниям вазифаси ҳисоботни қўшқўллаб қувватлашдан ташқари, фурсатдан фойдаланиб, муҳим ижтимоий муаммоларни ва оғриқларни кўндаланг қўйиши ҳам бўлиши керак эди. Бутун Ўзбекистон шу кунларда "пенсия ислоҳоти" кутилмалари билан яшаяпти, газлашмаган ярим Ўз
Oliy Majlis
Davlat idoralariАфсуски, Ochiq Palament'даги жонли эфир қанақадир сабаб билан узилиб қолди ёки уздирилди. Парламентнинг тўртта ва яна яримта адашган фойдаланувчи кириб қолсагина кўрадиган сайтига киришга тўғри келади.
Биржа савдоларида охирги бир ойда (7 августдан 7 сентябргача) дизель ёқилғиси ўртача нархи 16 335,7 минг сўмдан 18 730,9 мингсўмгача, 14,7%гача кўтарилган. Ўтган 1 йилда эса дизель ўртача нархи оз эмас, кўп эмас, нақ 55%га қимматлаган. Тасаввур қилишингиз учун, роса 1 йил аввал дизель ёқилғиси тоннаси ўртача 12 065,2 минг сўмдан сотилган. Қип-қизил спекуляциялар марказига айланган биржа ўртача на
2026 йил сентябрь бошига Ўзбекистонда 481,1 минг ўзбанд ҳайдовчилар агрегаторлар орқали йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда. Йил бошида ўзбанд таксичилар сони 574,6 минг нафарни ташкил этган эди (2025 йил 1 сентябрда ўзбанд таксичилар 777,1 минг нафар бўлган). Хусусан, ўзбанд аёл таксичилар сони йил бошидаги 4 726 нафардан 4 107 нафаргача камайган. Нега ўзбанд таксичилар сони қисқармоқда? Бу қатор
Бу каби аянчли техноавариялар, афсуски, биринчи марта юз бераётгани йўқ. Масалан, ўтган йили Фаробий кўчасидаги авариядан кейин қандай хулосалар қилинган, кимлар жазоланган, жароҳатланганлар ва мулкдорларга етказилган зарарлар қопланганми ё йўқ, ҳалигача билмаймиз. Монополист яна қуруқ баёнот билан қутулиб қолмаслиги лозим. Бу ишончли бошқарувчилар совураётган триллионларни ўзимизникилар ҳам худд
Геосиёсий вазият мураккаблашаётган шароитда Ўзбекистонда ўзбекистонликларнинг ишлаши ва иш берувчилар томонидан ватандошларимизни устувор танлаш мажбурияти таъминланиши керак. Юз бераётган воқеалар ва берилаётган ишоралар кўрсатмоқдаки, кейинги ойларда шимолда вазият янада оғирлашади ва эскалация фақат ортиб боради. Шимолдан қайтган ва қайтаётган меҳнат муҳожирларимиз учун меҳнат бозоримизда мут
Қоидабузарлар ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш қонуни лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрганилмоқда ва қайта таҳрирланган Актив ва даромадлар декларацияси қонуни Президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда, шундан сўнг қонун (лойиҳаси) Парламентга тақдим этилади. Бироқ, бу қонунлар мос равишда ўтган икки ва беш йил давомида тайёрланмоқда.
Муҳримбойнинг жиғибийрон бўлаётганича бор. 35 йиллик алифбо касалимизнинг давоси муҳокама қилинса-ю, трансляцияни изоҳ ва таҳрирлардан нари деб, бир бурчакка тиқиб қўйилса. Лекин алифбо масаласида узил-кесил нуқта қўйилаётганидан хурсандман. Сенат ҳам пайсалга солмасин, эртагаёқ йиғилиб, қонунни маъқулласин. Раҳбар жума куни имзоласа, душанбадан тузатилган алифбони ишлатишга ўтсак бўлади. Бўлди-д
Vaqt.uz талабалар учун ётоқхоналар етишмаётган оғир бир шароитда ётоқхоналарнинг пайдар-пай сотилаётгани ва ер майдонлари ажратилганига қарамай, қурилмаётгани тўғрисида катта материал тайёрлаган. Мазкур мақолани Парламент депутатлари, антикоррупция агентлиги ва шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи қилувчи органлар ҳам алоҳида эътиборга олиши керак. Тасаввур қилишингиз учун, бундан 5 йил аввал Давл
Лойиҳа амалда яширин даромад мавжудлигида “айбдорлик презумпсияси"ни жорий этади: фуқаро ўз ўтказмалари тадбиркорлик билан боғлиқ эмаслигини ўзи исботлашга мажбур бўлади. Муаллифлардан бири ҳам аниқ хавотир билдирмоқда — солиқ текширувларидан ташқари, карталарни автоматик равишда блоклаш эҳтимоли бор. Энг кўп учрайдиган “қарши” далиллардан бири иқтисодий оқибатлар ҳақидаги огоҳлантиришлардир. Изо
Учрашувда фермерлардан бири Президент фармони билан 2026 йил 1 июндан бошлаб хорижий давлатлардан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод этилганига қарамай, ҚҚС ундирилишда давом этаётганидан шикоят қилмоқда (божхона вакили тасдиқлаган). Ростанам, ҳуқуқий ҳужжатлар устуворлигига мувофиқ, Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва қў
Депутатларимиз ўтаётган ҳафта билиб-ми ё йўқ, адолатли ишга қўл уришипти. Хорижий тилдан ўзлашган еттита атамани ўзбекча муқобилларига алмаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишипти. Ўзбекчаланган атамалар орасида айниқса, маркировкалашни - тамғалаш деб ўзгартиришганидан кўнглим тўлди. Мана энди маркировкалашнинг асл маъно-мазмунини ифодаловчи калима расмий муомалага
Албатта, ҳар қандай фикр яшашга ҳақли. Узвийлик ва устуворликни четга улоқтириб ташласак ҳам, ноқулай саволлардан қочиб қутилиб бўлмайди, айниқса таклиф парламент расмий платформаси-ю, пропаганда нашрларининг асосий саҳифаларигача бўлган майдонларни эгаллаб турган бўлса. Рости, билмайман, 1992 йил 2 июлдаги парламент мажлисида амалдаги гербимиз учун кимлар овоз бергани ва кимлар қарши бўлганини (
Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 июлгача қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан биржа орқали харид қилинган ҳар бир тонна дизель ёқилғиси қийматининг 13 млн сўмдан ошган қисми учун, бироқ 2 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади. Қизиқ тарафи, айнан апрель ойи бошида дизелнинг тоннаси бирданига ўртача 2 млн.сўмга қимматлаганди ва шундан бери
Албатта, депутат Бобур Бекмурадовнинг тадбиркорларни ҳимоя қилиш бўйича кеч бўлсаям янграётган чақириқларидан хурсанд бўлишимиз керак. Ҳарна. Лекин охирги кунларда янграётган чақириқ ва хавотирлардан дўкони бузилган, бузилаётган, станцияси тармоқдан узилаётган ё узилган, пешлавҳалари синдирилган ёки синдирилаётган тадбиркорга нима наф? Тадбиркорларга қарши антиконституцион зўравонлик ўтган ҳафта,
Бўлмаса, Баҳодир Абдуллаев санаётган энергоабсурдлар фақат кенгайиб бораверади ва бу абсурдлар фақат истеъмолчининг зиёнига ишлайди. Бошимизга тушган энергетиклар шу, уларнинг яхшиланиб ёки яхшиларига алмашиб қолиши эҳтимоли йўқ ҳисоби. Улар йиллик базавий меъёрга рози бўлмайди (гарчи тежаш учун мантиқ бўлсада), рози бўлишган тақдирдаям узилишларни янада кўпайишига баҳона ясашади (газ/свет бермаг
Тасдиқланган йил дастурига кўра, Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида 40,2 миллиард метр куб табиий газ қазиб чиқариш чораларини кўриш вазифаси қўйилган. Дастур лойиҳаси бўйича табиий газ қазиб чиқаришни 42 млрд куб метр ҳажмда сақлаб қолиш вазифаси таклиф этилганди. Янгилагаётган Стратегия-2030 лойиҳасида газ қазиб олиш бўйича 2026 йилда 37,
Олий Мажлис палаталарининг ташқи қарзни бошқариш соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш — Давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш бўйича ислоҳотларнинг асосий йўналишлари бири этиб белгиланган Дастур лойиҳасига кўра, Давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини ҳал этиш Ҳукуматдан Олий Мажлис палаталарига ўтказилиб, бу йўналишда парламент назорати кучайтирилиш вазифаси қўйилмо
Ўзбекистонда ҳимоятсиз истеъмолчиларни чексиз талаш мумкин. Корчалонлар, олигархия ва монополистлар учун ўзбекистонликлар янги нефтга айланган. Афросиёб (Шарқ, Насаф ва Ўзбекистон поездлари чипталари ҳам) чипталари яна 15%га кўтарилади. Ҳа, энди дейишга шошилманг. 2023 йил 1 ноябрдан буён ҳисоблаганда Афросиёб чипталари оз эмас, нақ 3,6 каррадан кўпга ошган. Бошқача айтганда, Тошкент — Бухоро йўн
Эсингизда бўлса, ёзда, тадбиркорлар билан учрашувлар пайти форишлик тадбиркор (Karbonat АЖ) иш берувчиларни қийнаётган ва ҳатто банкротликка олиб келаётган Меҳнат кодексининг 333- моддасидан ёзғирганди. Орадан бир муддат ўтиб, шимолдагилардан кўр-кўрона кўчирилган бу моддага ўзгартиришлар киритилиши ҳақида анонслар пайдо бўлди. Кеча Меҳнат кодексининг 333- моддасидан жабр кўрган тадбиркорлардан б