16K47Telegramda ochish
Наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун ҚҚС ундирилишда давом этмоқда Учрашувда фермерлардан бири Президент фармони билан 2026 йил 1 июндан бошлаб хорижий давлатлардан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод этилганига қарамай, ҚҚС ундирилишда давом этаётганидан шикоят қилмоқда (божхона вакили тасдиқлаган). Ростанам, ҳуқуқий ҳужжатлар устуворлигига мувофиқ, Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмагунча, имтиёз ишламайди. Май ойи бошида тадбиркорларга солиқ имтиёзлари ва енгилликлари Солиқ кодексига киритилгунга қадар улардан фойдаланишга рухсат берилиши ҳақида таклиф янграганди. Лекин бу таклифни ҳам қонунчиликка киритишга ҳали улгурилгани йўқ. Парламентимиз масала тадбиркорларга керак бўлганида ҳам фаолроқ бўлганида бу ва бошқа масалалар бўйича аллақачон қонунчиликка ўзгартириш киритиш мумкин эди (орадан 40 кун ўтди). Ўзларига керак бўлганида, парламентимиз (ҚП ва Сенат) спринтер тезлигида 3 кунда қонунларга ўзгартириш киритишни қойиллатади. Истеъмолчилар ва тадбиркорларга келганда эса кутиб тураверади (баъзида йиллаб).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin