Юлий Юсупов нега хавотирда?
Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ноль ставкали ҚҚС жорий қилинишига Юлий Юсуповнинг муносабати, юмшоқ қилиб айтганда,
некбин эмас.
“2026 йил 1 январдан бошлаб фермерлар ва деҳқонлар ўз маҳсулотларини (паxта ва ғалладан ташқари) сотишда ҚҚС ставкаси нолга тенг бўлади. Ташаббус агроишлаб чиқарувчилар учун улкан имтиёз сифатида эълон қилинмоқда, зеро бу қишлоқ хўжалигини “соя”дан чиқаришга хизмат қилади. Гўёки хурсанд бўлиш керак. Лекин, аслида, хурсанд бўлишга ҳеч нарса йўқ, аксинча, йиғлаш керак...
ҚҚСнинг фарқли ставкалари, жумладан ноль ставкаси, алоҳида ишлаб чиқарувчилар гуруҳлари учун эмас, балки муайян товарлар ва хизматлар категориялари учун жорий қилиниши керак ва бу тўғри. Бутун занжир бўйича. Агар фермерларга ноль ставка берилса, лекин чакана савдо ва умумий овқатланишда (ўзгариш бўлмаса), ҚҚС барибир тўланиши керак бўлади ва оxирги харидор учун нарх ўзгармайди ёки ошиб кетади.
Нарх ошиб кетиши мумкин, агар фермерлар ва деҳқонлар маҳсулотларининг сотув нархи ўзгармаса (бу ташаббус илҳомчилари томонидан айнан шундай кўзда тутилган) ва энди чакана савдогарлар ва ресторанлар аввал тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш имкониятига эга бўлмасалар. Шунда улар ўзи сотаётган маҳсулотлари нархини ҳисобга олинмаган ҚҚС суммасига кўтаришга мажбур бўладилар.
Лекин, эҳтимол, фермерлар учун ноль ставка жорий қилиниши улар маҳсулотларининг бозор нархи пасайишига олиб келади (чунки чакана савдо ва умумий овқатланиш ҚҚС ҳисобга олинмайдиган товарларга талабни камайтиради), ва фермерлар бу жараёндан молиявий жиҳатдан ҳеч нарса юта олмайди.
Фермерларда энди аввал тўланган ҚҚСни (ўғитлар, ёқилғи ва бошқалар бўйича) қайтариб олиш имконияти пайдо бўлади, бу ноль ставкаси билан таъминланади. Лекин Солиқ қўмитамиз пул қайтаришни хоҳламаслигини инобатга олсак, улар бу пулларни осонликча бериб қўймайди. Фермерлар қайтариш учун керак бўлган ҳужжатлар оқимига ботиб қолади ва кўпчилик бу ташаббусдан воз кечади. Яна такрорлайман: оxирги истеъмолчи барибир фермерларга қайтарилган ҚҚСни тўлайди (агар қайтарилса), чунки чакана савдо ва умумий овқатланиш буни барибир тўлайди.
Шундай қилиб, на фермерлар, на истеъмолчилар молиявий жиҳатдан ҳеч нарса юта олмайди, балки фақат йўқотади (ҚҚС оxир-оқибат тўлиқ тўланиши керак, лекин энди фермерлар учун ресурс етказиб берувчилар томонидан тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин бўлмайди)”.
P.S Яхши гумонда бўлиш керакки, ҚҚС механизми ва маъмурчилиги бўйича бу охирги ўзгариш эмас. Навбатдаги ўзгаришлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига боғланган чакана савдо ва умумий овқатланишниям қамрайди ва занжир узилиши ва юклама ошиши юз бермайди.
- https://t.me/the_bakiroo/10840@the_bakiroo
- https://t.me/yuliy_yusupov/1528@yuliy_yusupov