Ҳукумат қарори билан чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш тартиби тасдиқланган. Янги механизмга кўра, чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи чет эл фуқароларининг даромадларини солиққа тортишнинг махсус солиқ режимидан фойдаланишлари мумкин.
Soliq islohoti
Ислоҳот йўналишлариМаҳаллий электротехника ишлаб чиқарувчилар ҚҚС тўлашда импортёрларга тенглаштириш таклиф этилмоқда. Йирик лойиҳаларни амалга оширишда хориждан келтирилган ускуналар ҳозирда ҚҚСдан озод қилингани ўзи хато. Бу хатони тузатиш ўрнига йилдан йилга имтиёз ва тақиқлар ҳисобига тушови ошаётган электротехника ишлаб чиқарувчиларга шу каби навбатдаги имтиёзларнинг берилиши хатони ва товони истеъмолчилар бў
Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ноль ставкали ҚҚС жорий қилинишига Юлий Юсуповнинг муносабати, юмшоқ қилиб айтганда, некбин эмас. “2026 йил 1 январдан бошлаб фермерлар ва деҳқонлар ўз маҳсулотларини (паxта ва ғалладан ташқари) сотишда ҚҚС ставкаси нолга тенг бўлади. Ташаббус агроишлаб чиқарувчилар учун улкан имтиёз сифатида эълон қилинмоқда, зеро бу қишлоқ хўжалигини “соя”дан чиқаришга хизмат
Юлий Юсупов 2019 йилда бошланган Солиқ ислоҳотида ҚҚС ва фойда солиғи билан боғлиқ мантиқий якунига етказилмаган бўшлиқларни тўлдиришни, охирги 5 йилдаги амалиётда юзага келган фарқликларни инобатга олиб, иқтисодиётга солиқ юкини адолатли пасайтиришда давом этишни таклиф этмоқда. Юлий ака айнан солиқ юки юқорилиги ва фарқлилиги туфайли сояда қолаётган ва сояга интилаётган қатор хизмат соҳаларига
2027 йил 1 январдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий тартибда ундирилади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилган. Кечаги анжуманда айтилган энг яхши хабарлардан бири шу. Фақат нима учун яна бир йил ва яна 9 ой кутиш керак? Бу кетишда қачон санъаткорлар даромадларини ўз ихтиёри билан декларациялайди? Солиқчиларимиз охирги йилларда маъмурчилик имк
Қозоғистон Миллий банки бугун асосий ставкани 1,25 фоиз бандига, 16,50%гача кўтарди. Регулятор ўз қарорини ошиб бораётган инфляцион хатарлар билан боғлаган. 2025 йил учун инфляция прогнози 6,5-8,5%дан 10-12%гача ёмонлашган. Регулятор ёқилғи ва коммунал хизматлар қимматлашиши, ҚҚСни ошириш кўзда тутилган Солиқ ислоҳоти ва Россияда тезлашаётган инфляция босимни оширишидан хавотирда. ЯИМ ўсиши 4,2-
Акциз солиғи бекор қилинган бўлса, мобиль алоқа компаниялари тарифларини нега оширишмоқда 2025 йилдан мобиль алоқа учун 10%лик акциз солиғи бекор қилинди. 2020 йилгача бу солиқ 20% эди, кейин 15%га, кейин 10%га туширишди ва жорий йилдан бу солиқ умуман олиб ташланди. Майли, мобиль алоқа учун акциз солиғининг бекор қилиниши кимларнинг лоббиси ва қандай манфаатлар йиғиндиси эканини айтиб ўтирмаймиз
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда Президент ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзоси Фахриддин Илёсов Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун алоҳида қўшилган қиймат солиғи жорий қилинганини таъкидлади. Унга кўра
Ўзбекистон амалдаги бир чизиқли шкаладан воз кечиб, даромад солиғи бўйича табақалаштирилган тизимга қайтиш тўғрисида янграган мулоҳазалар Тимур Исмаиловнинг шахсий фикри дейилмоқда. "Прогрессив шкалага ўтиш борасида ҳали Солиқ қўмитасида ҳеч қанақа режа йўқ”, деб изоҳ берган Солиқ қўмитаси ахборот хизмати. Албатта, ҳозирда бундай режаларнинг йўқлиги яхши, бироз тинчлантиради, лекин бу айрим қарор
Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Тимур Исмоиловга таяниб, Spot нашрининг ёзишича, Ўзбекистон амалдаги бир чизиқли шкаладан воз кечиб, даромад солиғи бўйича табақалаштирилган тизимга қайтиши мумкин. Тимур Исмаилов кўплаб хорижий мамлакатларда бир чизиқли шкаладан фойдаланилмаслигига эътибор қаратган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилгача жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш
Ишонинг, агар Ўзбекконцерт деган цензурачи, маънавиятчи, ўртамчи балодан қутқарилса, бунинг учун ўзини ҳурмат қиладиган ва ҳисобини биладиган артистлар ҳаммаси раҳмат айтади. Иқтисодчи Ботир Қобилов ёзмоқда: "Артистлар ва тўй бизнесидаги барча фаолият солиққа тортилиши кераклиги кундек аён нарса. Бюджетнинг иккала тарафига — тушумни ҳам ошириб, чиқимни ҳам камайтиради (бундай ташкилотларни боқмас
Қолганлар учун ҳам имтиёзлар бекор қилиниши керак! Стратегия лойиҳаси ва Стратегияни 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳасида: Қўшилган қиймат солиғининг 100 фоизи қайтариб бериладиган солиқ тўловчилар тоифаларига: “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган аҳоли ва ёш оилаларга – қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган корхоналардан “Менинг биринч
Кўпчилик бу саволга жавоб бера туриб, ҳар қандай ислоҳот оғир ва мураккаб қарорларни қабул қилиш билан боғлиқ ва бу барқарорлик бўлмаган вазиятларда кенг халқ оммаси норозилигини кучайтиради, деб ҳисоблайди. Аслида эса ислоҳотлардан энг катта қўрқув халқда эмас, номенклатурада, яъни чиновниклар армиясида. Мутлақ кўпчилик чиновник ўзининг комфорт зонасидан чиқишни истамайди, чунки ислоҳотлар том м
Юқоридаги интервьюдаги айрим тезислар: Йирик бизнес учун ҳукуматдан индивидуал имтиёз ундириш таннархни камайтириш ёки бозордаги рақобат кураши орқали натижага эришишдан кўра осонроқ. Махсус иқтисодий зоналар ташкил этиш ёки резидентга айланиб олиш имтиёз ундирадиган воситага айланган. Махсус иқтисодий зоналар ва уларнинг резидентлари тўлиқ инвентаризация қилиниши зарур. Имтиёзлар қийматини ва на
Ўзбекистонда-чи? Ўтган йили Қирғизистонда Кумтор олтин кони ва у билан боғлиқ инфратузилмани национализация қилиниши, "Кумтор Голд Компани"да Канаданинг Centerra Gold Inc компанияси улуши давлат назоратига ўтиши жуда салбий баҳоланганди. Хусусан, мен ҳам бу воқеликни инвесторнинг мулк ҳуқуқларига дахл қилиш ва мутлақо сиёсийлашган хато қарор сифатида кўргандим. Таъкидлаш керакки, Кумтор конининг
Солиқ қонунчилиги ва маъмурчилиги бўйича "биз доим ҳақмиз" деган позиция жудаям деструктив. Охир оқибатда солиқнинг асосий рағбатлантирувчи функциясини бузади ва иқтисодий ўсишни секинлаштиради. Янги молия йили бошлангач бизнесда, айниқса ҳокимият эшикларини тепиб киришга қудратли бўлмаган ва одатда жуда тарқоқ кичик бизнесда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар ва уларни амалиётда қўллаш
Ўзбекистонлик солиқ тўловчилар Икрамовнинг маошини билвосита тўлашда давом этаверсин, майли, мукофотлари, бонуслари, устамаларини ҳам. Эвазига биргина сўров: шу собиқ жарроҳ иқтисодиётга, иқтисодий қарорлар қабул қилишга аралашмасин. Биз барибир табақалашган (турли ставкалардаги) ҚҚСга келамиз, деб баёнот бермоқда Икрамов, ўзининг сал аввалроқ ўзгача ақл билан берган таклифи - ўрта бизнес тоифаси
Камбағалликка қарши курашнинг биринчи қадами рўйхатлар тузиш эмас, балки ижтимоий тенгсизликни келтириб чиқараётган сабабларга қарши курашиш бўлиши керак. Бу борада қуйидаги омилларга алоҳида эътибор қаратиш керак бўлади. Камбағаллика қарши кураш доирасида, биринчидан, солиқ солинмайдиган минимумга қайтилиши керак. Бу минимум камида яшаш минимуми даражасида бўлиши лозим. Иккинчидан, қонунчилик би
Яъни тўлаган солиқларимиз ҳисобига ҳеч қурса мактабгача, бошланғич ва ўрта таълим ҳамда базавий тиббий хизматлар давлат томонидан кафолатланиши керак. Сифатли боғча, мактаб ва поликлиника йўқлигидан хусусий боғча, хусусий мактаб ва хусусий поликлиникага пул тўлаётган Ўзбекистонликлар феълан бир хизмат учун икки марта тўлов амалга оширмоқдалар. Менинг назаримда, фуқаролар хусусий боғча, хусусий ма
Жуда яхши қарайман. Фақат битта агар-магарни айтмаганда. ҚҚС ставкасининг туширилишидан бюджет тушумларининг эҳтимолий йўқотиши 10 трлн.сўм атрофида баҳоланмоқда. Агар шу эҳтимолий йўқотишни қоплаш бошқа солиқ ставкаларини ошириши ҳисобига амалга ошириладиган бўлса, ҚҚС ставкасининг туширилишини иқтисодиёт ҳис этмайди, бу ўзгаришлар "лўлича муолажа, куф-суф"дай бўлиб қолаверади. Худди бу йил жисм