30K109Telegramda ochish
ҚҚСни қишлоқ хўжалиги учун алоҳида жорий қилиш таклиф этилди Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда Президент ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзоси Фахриддин Илёсов Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун алоҳида қўшилган қиймат солиғи жорий қилинганини таъкидлади. Унга кўра, Германияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ҚҚС 7 фоиз, Туркияда 1 фоиз, Хитойда 0,01 фоизни ташкил этади. Келиб чиқадики, қишлоқ хўжалиги соҳасига ҚҚСни татбиқ қилишда жаҳон тажрибасини ўрганиш жуда муҳим. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши бу борада ўрганишлар олиб бораётгани албатта манфаатли бўлибди. Жамоатчилик кенгаши тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича фаол ишлаётганини кузата туриб, тадбиркорларга қайси соҳада, қайси жаҳон бозорида ишлаш яхшилигини тушунтириб берадиган ташкилот ҳам бўлса, фойдадан холи эмас деб ўйлайман. Ва ЖСТга аъзо бўлишдан аввал тадбиркорларимиз орасида тушунтириш ишлари олиб борадиган ташкилот ҳам жуда зарур.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin