26K96Telegramda ochish
“Бундай имконият фармацевтикада ҳам, тиббиётда ҳам йўқ” Қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Фаҳриддин Ильясов 0% ҚҚС ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, ҳисоб рақам орқали пул айлантирган фермерга давлат қўшимча 12% қўшиб беради. Бу орқали маблағни ўғит, ёқилғи ёки қадоқка йўналтириш мумкин ва энг муҳими — пул расмий ҳисобдан ўтгани учун ҳеч ким даъво қилмайди, қўшимча солиқ ҳам қўйилмайди. Ильясовнинг таъкидлашича, бундай имконият иқтисодиётнинг бошқа соҳасида йўқ. Фақат қишлоқ хўжалигида бор. Бу ислоҳотнинг аҳамияти шундаки, фермер биринчи марта ҳисоб рақам орқали ишлашдан фойда кўряпти. Давлат пул қўшиб берса, фермер ҳам кўпроқ расмий айланмага чиқади. Бу нархларни пасайтириши, бозорни барқарорлаштириши ва рақобатни кучайтириши мумкин.

Arxivda shunga yaqin