22K69Telegramda ochish
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган барча ерлар ижара ҳуқуқига ўтказилади Кечаги йиғилишда 2027 йил 1 январгача қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган барча ерларни ижара ҳуқуқига ўтказиш лозимлиги таъкидланган. Ўзи қонун бўйича ҳам шунақа-ку дейишингиз мумкин (Ер Кодекси 46- модда). Лекин пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига нисбатан бундай қараш мавжуд эмас. Амалда уларнинг ижара ҳуқуқи тўлақонли ижара ҳуқуқи эмасдек кўрилади (пахта ва ғалла экиш мажбурияти, навлар талаблари, ер майдонлари исталган баҳона билан олиб қўйиш хатари каби). Шу йил баҳорда 6та туманда фермерлар ери билан антиқа тажриба бошланганди. Унга кўра, фермер хўжалиги ҳозирда фойдаланаётган жами ер майдонининг ўртача 80 фоизидан ихтиёрий равишда воз кечиб, ушбу ер участкаларини туман ҳокимлиги тасарруфига ўтказади. Қолган 20 фоиз ер майдони фермер хўжалигининг ўзига янги тажриба асосида яна 49 йилга ижарага берилади. Бунинг учун фермер хўжалиги ер майдонининг ўзига қоладиган қисми учун ер участкаси норматив қийматининг 50 фоиз миқдоидаги маблағни 15 кун ичида тўлиқ тўлаши зарур. Қизиқ, энди худди шу тажриба барча фермерларга нисбатан қўлланиладими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin