Яна савол туғилди: Фермерларнинг ер участкалари қай асосда ишсизларга қайта тақсимланмоқда?
Матбуот анжуманини кузата туриб, унда билдирилаётган фикрлардан келиб чиқиб, яна битта савол туғилди.
Айтилмоқдаки, ишсиз, турли дафтарларга бириктирилган аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага берилади. Амалда шу йил бошидан буён ишчи ўринлари яратиш баҳонаси остида фермерлар фойдаланиб келаётган ер участкаларининг 10-15 фоизи маъмурий йўл билан олиб қўйилиб, камбағал аҳоли қатламларига тақсимланмоқда.
Ушбу ер участкалари ҳозирда фермер хўжаликларига мерос қолдириладиган ижара ҳуқуқи асосида тегишли.
Фермерлардан қайси асосларда ер майдонлари реквизиция қилинади?
Албатта ҳуқуқий жавоб керак. Бу минглаб фермерларнинг ҳақлари учун, мулкий ҳуқуқларнинг таъминланиши учун ҳам керак.
Мулкий ҳуқуқлар бир субъектнинг ҳақи бузилиши ҳисобига юзага келмаслиги лозим.
- https://www.youtube.com/watch?v=mvVAVvvFLCAyoutube.com