Фермерлар ҳимоясига чиққан Савдо-саноат палатаси ҳайрон қолдирмоқда. Қолганлар соқовми?
Хабарингиз бор, бу йилдан бошлаб фермерларнинг ер участкалари ишсиз, турли дафтарларга бириктирилган аҳолига 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бердиртирилмоқда. Маъмурий босим ва бошқа турли ричагларни қўллаган ҳолда.
Яъни амалда ишчи ўринлари яратиш баҳонаси остида фермерлар фойдаланиб келаётган ер участкаларининг 10-15 фоизи маъмурий йўл билан олиб қўйилиб, камбағал аҳоли қатламларига большевикларча қайта тақсимланмоқда. Бу амалдаги қонунчиликка, хусусан Ер кодексига бутунлай зид!
Чунки фермер хўжалиги ўзига тегишли ер участкасини фақат қишлоқ хўжалиги экинларини оралиқ экиш учун иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга холос. 10 йилга эмас, оралиқ экинга!
Ва фақат иккиламчи ижарага!
Шунга қарамай, Ҳукумат фермерларнинг ер майдонларини реквизиция қилиб олиб қўйиш жараёнини қарор билан тасдиқланадиган Низом асосида "легаллаштириб" қўймоқчи. Ҳужжат номи “Агросаноат кластерлари ва фермер хўжаликлари ихтиёридаги ғалладан (пахтадан) бўшаган ер майдонларини аҳолига ижарага бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарор деб аталади. Жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган. Ими-жимида тасдиқлатиб юборишмоқчи бўлган шекилли.
Дарвоқе, бунга Адлия вазирлиги, Фермерлар Кенгаши нима деркин?
Сайланган депутатларимиз-чи? Лекин улардан ҳали садо чиқмаган.
Хурсанд қилгани, Савдо-саноат палатаси балки яширинча қабул қилиш мўлжалланган ушбу лойиҳага қарши чиққан. Палатанинг хулосасини бу ерда ўқишингиз мумкин.
@the_bakiroo
- https://chamber.uz/uzk/news/7868chamber.uz