16K77Telegramda ochish
Хавотирлар бор Фармон тўлиқ эълон қилингач, бошқа саволлар ҳам юзага келмоқда. Юқоридаги пост бўйича хавотирларимиз ўринли эканини давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ерларнинг давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага берилиши мумкинлиги ҳам тасдиқлаб турипти. Яъни давлат-хусусий шерикликдаги ерлар бемалол ижара воситасида учинчи шахслар томонидан (улар бегона бўлмайди албатта) тасарруф эта бошланади. Уёғига эса худдо пошшо. Фармон гарчи истисноларни тугатишни кўзлаган бўлсада истиснолар барибир қолган. Хусусан, Ҳукумат агросаноат кластерларига ва йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ерни тўғридан-тўғри ижарага бериши қайд этилган, яъни йирик олигархия учун шу ерда ҳам лазейка қолдирилган. Нега очиқ танлов ёки аукцион орқали эмас. Ахир бу мумкинку! Афсусланарлиси, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга ҳам ижара ҳуқуқи асосида ер ажратилиши мумкин. Бизга Қозоғистоннинг аччиқ тажрибаси наҳотки дарс бўлмади? Биз бу билан келажагимизга катта хатар қолдирамиз. Ўзбекистоннинг миллий давлатчилиги ўзига хослиги, суверенитетга бўлган гибрид хатарларнинг мавжудлиги ва ерга нисбатан ўзбекистонликларнинг ҳаддан зиёд боғланганлигини инобатга олиб, ер бевосита ҳам, билвосита ҳам чет эллик юридик шахслар назоратига ва жисмоний шахсларга тақдим этилмаслиги лозим. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin