"Ер умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат муҳофазасидадир"
Агар Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси маъқулланса, Кодекснинг 16- моддаси сарлавҳадагидек кўриниш олади.
16- модданинг амалдаги таҳрири эса қуйидагича:
Ер давлат мулки — умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади ҳамда олди-сотди қилинмайди, айирбошланмайди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Демак, энди ерни сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш ва гаровга қўйиш мумкин. Яъни Ер бозор оборотига кирмоқда.
Лойиҳа кеча эълон қилинган Фармон талаблари ва бошқа ўзгаришларни ўз ичига олган.
Танишинг, ўрганинг. Эътирозлар билдиринг. Бунга ҳақлисиз.