Ер майдонларини хусусийлаштириш жараёни тезлашадиган кўринади. Табиийки, ер қимматлашишда давом этади
Бугунги йиғилишда ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган.
Унда, хусусан, ерга бўлган ҳуқуқ турларини 6 тадан 3 тага қисқартириш кўзда тутилаётгани билдирилган.
Катта эҳтимол билан хусусий секторга мулк ва ижара ҳуқуқи, давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи қолдирилади.
Бошқача айтганда, ҳозирда амалда бўлган доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари ё пул тўлаш эвазига сотиб олинади ёки бу ҳуқуқлар ижара ҳуқуқига алмаштирилади.
Бу бўйича Сирдарё вилоятида 2021 йил 1 мартга қадар ҳуқуқий эксперимент ҳам ўтказилган.
Агар шу ҳуқуқий эксперимент қоидалари амалда қолса, масалан, Тошкент шаҳрида 2- зонада жойлашган фойдаланиш ҳуқуқида бўлган 10 сотихлик ер участкаси учун 58,3 млн.сўм ҳақ тўлаб, хусусийлаштириб олиш мумкин бўлади.
Менга қолса, раҳматли Каримов тарафидан 1991 йилда квартиралар эгаларига бепул приватизация қилиб берилганидек, турар-жойлар турган ер майдонлари ҳам амалдаги эгаларига бепул хусусийлаштирилиб берилиши керак. Бу амалдаги режимнинг легитимлигини каррасига оширибгина қолмай, қиймати бир неча триллион сўмлик ер майдонларини бозор оборотига киритади, ҳақиқий капиталистик муносабатлар томон муҳим ижтимоий қадам ташланган бўлади. Одамларимиз бир вақтнинг ўзида катта миқдорда қиймат ва капиталга эга бўладилар.
@the_bakiroo