Бир сотих ер 5 мингдан 17 минггача
Тошкент шаҳрида якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқининг энг паст нархлари белгиланмоқда.
Лойиҳага кўра, зоналарга қараб бир сотих ер учун 51,8 млн сўмдан 179 млн.сўмгача нархлар белгиланган. Ушбу нархлар бошланғич ҳисобланади.
Якка тартибда уй-жой қуриш учун аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг рўйхати шакллантирилади. Талабгорлар аукцион орқали ер участкасини сотиб олишлари мумкин бўлади.
Айтинг, айтинг, қани энди бошқа аффилланган тадбиркор-у, имтиёзхўр инвесторлар ҳам сотихи юзминглаб доллар турадиган ер участкаларини орқа келишувлар ва ёпиқ қарорлар билан эмас, очиқ аукционда сотиб олишни бошласалар.