14K206Telegramda ochish
Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасига кўра пойтахтнинг 1-зонасидаги ер участкаларининг 1 сотихи фойдаланиш ҳуҳуқининг минимал қиймати 181 млн.сўм туради. Пойтахтнинг қоқ юрагида жойлашган ва "Чехиялик" инвесторга топширилган ер майдонининг 1 сотихи бозор нархи 50 минг доллардан кам эмас. 23 сотих жой камида 1 млн доллар туради. Бозор қиймати 1 млн.доллар турадиган ер майдонини бюджетга бир сўм пул тўламай, ҳеч бир конкурс, аукцион ёки танловсиз "Чехиядан келган" инвесторга шундоқ топширилишига қандайдир ҳуқуқий баҳо берилиши лозим. Бир неча кун аввал Бош прокурор Коррупцияга қарши кураш агентлиги тузилиши ҳақида айта туриб, "Маиший коррупциядан элитар коррупцияни ўрганиш даражасига чиқилиши"ни айтган эди. Балки Агентлик ишни шунга ўхшаган жамоатчиликда кўплаб саволлар туғдираётган битимлардан бошлар? Дарвоқе, мутлақо тасодифга кўра, Чехиялик инвестор IMP NEW PAY компаниясининг 95%лик улушига ҳам, Тошкент ситида "Real House" бренди остида 2- лот бўйича Тошкент ситида меҳмонхона ва ҳашаматли уй-жойлар қураётган "Lotus Gaz Invest" МЧЖнинг 56,7%лик улушига ҳам Ўзбекистон фуқароси Исроил Юнусов эгалик қилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin