Давлат боғчаларининг у ёни, бу ёни сотилиб, эгалланиб кетмасин, деб турган вақтимизда бутун бошли ишлаб турган давлат боғчалари кўтарасига сотувга қўйиб юборилган. Масалан, Яккасаройдаги ишлаб турган 58- боғча 56 сотих ери ва қарийб 1 200 квадрат бинолари билан сотувга чиқарилган. Қизиқ, бу тилла нархидаги жойдаги боғчага қайси инсофсиз қўл солмоқчи бўлган? Вазирлик қаерга қараб турган? Тили, ов
kun.uz
HavolalarБульдозерлар солинган Тўқимачи стадиони бўйича Кунўз айрим маълумотларни аниқлашга уринган. Лекин узуқ-юлуқ маълумотлар саволларни янада кўпайтирган. Биринчидан, стадион давлатга тегишли эмас, касаба уюшмалари федерациясига тегишли деган важ гўёки, стадионларни хусусийлаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун Тўқимачига оид эмас, деган таассурот тарқатади. Тўқимачи стадиони қандай қилиб Касаба уюшма
бизнес офислар Пойтахтнинг аввалги маъмурияти йўл қўйган хатолар бугунги маъмурият томонидан тузатиладими ё йўқ, рости бир нарса дейишга шошилмай турган маъқул. Лекин амалдаги шаҳар маъмурияти аввалгисини қофияма-қофия такрорлаб, айни хатоларга йўл қўймаслик борасида ҳам, афсуски, ишончли гап айтиш қийин. Йил бошида Тошкент шаҳар онкология маркази (1000дан ортиқ ноёб дарахтлар бор) ўрнида жамоат
Тошкент шаҳар ҳокими охирги пайтда интервьюларда кўп яхши ва ёқимли гапларни айтмоқда. Ўтган ҳафта Анҳорга берган гапида бекатларнинг бузилишини хатолар қаторига санаган эди. Кеча дизайн кодни жорий қилишдаги хатолар ҳам тан олинипти. ЎзА мухбири билан суҳбатда эса илгари автотураргоҳ учун ажратилган кўплаб ерларда бизнес марказлар қурилиб кетилгани ҳам эсланипти. Энди шу хатоларни тузатишга ўтил
Фискал таҳлиллар институти эълон қилган ва муҳокамаларга сабаб бўлган таклифларнинг энг кам муҳокама қилинган қисми банклар ва уяли алоқа компаниялари учун фойда солиғи ставкаси 20%дан 15%га пасайтирилиши боғлиқ бўлиб қолмоқда. Нима учун пулдор, юқори рентабелли ва ўта жозибадор бу икки соҳада солиқлар пасайтириши кераклиги муаллифлар томонидан ҳам изоҳлангани йўқ. Уяли алоқа компаниялари мисолид
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Умид Мамадаминов кичик ва микро ГЭСлар қуриш учун каналларда сув оқимини, хусусан, уларга гидротехник ўзгартиришлар киритиб, босим ҳосил қилишга рухсат берилиши ҳақида маълум қилмоқда. Албатта, бу борада асосий қарор тадбиркорлар ва пудратчилар ташаббуси билан эмас, лойиҳа институтлари ва буюртмачилар томонидан қабул қилиниши керак. Хатарлар ва оқибатлар ҳ
Кичик бизнесда инсон соғлиғи ва бошқа тадбиркорлар манфаатига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай текшириш учун уч йил муддатга мораторий эълон қилинади. Ўрта ва йирик тадбиркор ўз корхонасини ихтиёрий профилактик аудитдан ўтказса, унинг хулосасини солиқ органи тан олади. Камчиликни бартараф қилган тадбиркор жаримага тортилмайди, бир йилда такрорий текширув эса фақат Бизнес-омбудсман р
Кунўз ўтган йили бузиб юборилган Юнусобод бозори ўрнида улкан қаровсиз ҳудуд пайдо бўлганига эътибор қаратиб, шаҳар ҳокимлигини саволга тутган. Давлат капиталига берган пул ҳисобига бино қуриб, сотувчига айланган ҳалол-пок бонкирлар олдиган қўйилган вазифалар ва кўз-кўз қилинган презентацияларга кўра, Юнусободда аллақачон 8 қаватли бозор пайдо бўлиши керак эди. Лекин 8 қаватли бозор қачон битиши
Пойтахт ҳокими Тошкент шаҳрининг 12 та туманидан 10 тасининг ҳокимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида фармойиш қабул қилган. Фармойишга асос ўлароқ Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 22 июлдаги тақдимномаси келтирилган. Рўйхатга негадир кейинги кунларда шов-шувли ва резонансли воқеалар рўй бераётган Яккасарой (1, 2) ва шунингдек, чеккароқ Янгиҳаёт туманлари тушмай қолган. Газе
Кунўз студиясида йўлбўйи пулли автотураргоҳдан фойдаланиб, пулини тўламаган шахсларни БҲМнинг 2 баробари (1 сентябрдан бошлаб 880 минг сўм) миқдорида жаримага тортиш таклифини пойтахт ҳокими ўринбосари ва парковка оператори вакиллари билан муҳокама қилдик (кўриш учун, ўқиш учун). Лойиҳада келтирилган чалғитувчи рақамлар ва амалда вазият қандайлигини тушунишингиз учун биттагина иқтибос: "Ҳозирги к
Тўғриси, шунақа ишлар ҳудудларда, зўравон ҳокимлар илкидаги вилоят ва чекка туманларда бўлса, биров ҳайрон бўлмайди. Лекин охирги ойларда бўлаётган антиқа ишларга қаралса, айнан пойтахт Тошкент тадбиркорлар устидан масъулиятсиз ва оқибатларини ўйланмаган тажрибалар ўтказадиган маконга айланаётганга ўхшайди. Йил бошидан бери пешлавҳа қирғини, дўкон-бекатлар ғорат қилиниши, янги қурилган нотураржой
Охирги йилларда футбол клубларига сарфланган триллионлаб маблағларнинг ҳисоби ва ҳисоботи йўқ. Биргина Ўзбекнефтегаз 3-4 клуб учун йилига 300 млрд.сўмгача пул сарфлаган. Худди шунақа монополистлар — Ўзбекистон темир йўллари, UzautoMotors, НКМК ва ОТМК, Миллий электр тармоқлари кабилар футбол клублари учун йилига ўнлаб, юзлаб миллиард сўм совуриб келишган. "Сиздан угина биздан бугина" қабилида чўн
Дорихоналарга, дўконларга ва емакхоналарга худди шундай топшириқларни ким бераётган бўлиши мумкин деб ўйлайсиз? Марсликларми? Ё босқинчи моховларми? Айни пайтда, бошқа рақобатчи QRларни кўздан панага йўқотиш топшириқлари, гарчи Марказий банк бошқа QR-кодларни олиб ташлаш талаб этилмайди, дея баёнот берган эсада, тўхтагани йўқ (махсус QR борасида ягона манфаатдор монополист компаниядан ҳам ошиб ўт
Афсуски, қуёш панелларини ўрнатган аҳоли учун (50 киловаттгача) ҳам, бизнес учун ҳам (1 МВтгача) ҳақини ундириш доимий ва тизимли муаммога айланиб бўлди. Расмийлар аҳолиниям, бизнесниям исталган кўйга солиш мумкин деб ҳисоблаётганга ўхшайди. Қизиқ, энергокорчалонларимиз шу каби ўзбилармонликни йирик генерация лойиҳаларида ишлаётган хорижлик инвесторларга ҳам қилишадими ёки балогардон доимгидек ў
Бўрижар каналидаги иккита ГЭС қурилиши аукцион ўтказилмасдан “Технопарк” МЧЖга топширилган. Икки ойда қуриб битказилиши айтилган лойиҳа ҳамон ишга тушмаган. Кунўз суриштирувларида айтилишича, Технопарк'ка ГЭСлар қуришни топширишдан мақсад – энергия ишлаб чиқариш эмас, технологияни маҳаллийлаштириш. Технопарк маҳаллийлаштирган технологиялар бўйича қурилган микро ГЭСларда электр энергияси қанчага т
Ишламайдиган, кўз кўрдига ва галочкага қўйилган Технопарк пандусларинику қийматиниям билмаймиз, умумий битим шартлариниям (ҳаммаси солиқ тўловчилар чўнтагидан, цинизм шуки, хусусан шу имконияти чекланганлар ва ногиронлар бўйнига). Катта эҳтимол, ёпиқ қарор билан қилинган (бунақа лойиҳаларда бошқача бўлиши мумкинми?). Хўп, майли. Бу ишлар аввалги шаҳар маъмуриятига тааллуқли деб турайлик (худди д
Рақобат қўмитаси Ўзбеккўмир АЖ томонидан 2026 йил апрель ойи давомида биржа савдоларига қўйилган кўмир маҳсулоти тасдиқланган графикда назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда қўйилмагани, режа-жадвал бузилгани манипуляция ҳаракатлари натижасида 4.3 млрд. сўмдан зиёд маҳсулотлар реализация қилинганлигини аниқлаган. Қўмита кўмир монополистига қонунбузарлик учун қийматда қандай жарима ё жазо қўллага
Тошкент шаҳар ҳокимияти Сергели машина бозорини (Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори МЧЖ) бузиб ташлаш ҳақидаги миш-мишларни рад этган ва ҳудудда қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилган. Анҳорга маълум қилинишича, бу ишлар инфратузилмани янгилаш ва ташриф буюрувчилар ҳамда тадбиркорлар учун қулайроқ шароитлар яратишга
Пойтахт Тошкент ва ёндош туманларда охирги кунларда пропан нархи литрига 6 000-6 200 сўмдан 6 700-6 900 сўмгача қимматлаб кетган. Кунўз водийдаги шохобчаларда пропан нархи литрига 7 000 сўмгача кўтарилгани ҳақида ёзмоқда. Расмийлар пропан нархи бирданига 10-12%га қимматлагани сабабларини изоҳлашгани йўқ. Пропаннинг Ўзбекистонда куз ва қиш мавсумида сунъий дефицит воситасида қимматлашишиши (таъмир
Шу кунларда ишлаб чиқариш, офис бинолари томига ва бошқа майдонларига қуёш панеллари ўрнатган тадбиркорлар яна жиддий ташвишга тушиб қолишган (ўзбек тадбиркорининг тийиқсиз амалдорлар келтираётган ташвишларсиз куни йўқ ўзи, бири тугамай, иккинчиси бошланади). Гап шундаки, лойиҳага кўра, тадбиркорлик субъектлари томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тарифи