Ўтаётган ҳафтада Тошкентда Давлат захира активларини бошқариш бўйича халқаро форум бўлиб ўтди ва унда бир қатор муҳим фикр-мулоҳазалар янгради. Диверсификациялаш ҳақида: "Бизнинг ҳаракат йўналишимиз — янада диверсификация қилиш: активлар синфлари, валюталар ва контрагентлар бўйича. Ва биз бу қарорларни фақат ўз қарашларимизга таяниб қабул қилиш ниятида эмасмиз". Шоклар ҳақида: "Бундай суръатларда
Gazeta.uz
Маълумот манбалариДавлат солиқ тўловчилар ҳисобига пулли йўл қурмаслиги керак. Афсуски, бундай рационал мезонлар Конституцион процедураларга амал қилинмай қабул қилинган “Автомобиль йўллари тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририда акс этгани йўқ. Давлат буюртмачи, давлат қурувчи, давлат молиялаштирувчи бўлган пулли йўлнинг оқибатларини кўриш учун кўп кетмади: Ўзбекистондаги биринчи пулли автомобиль йўли — Урганч — Хи
Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида пулли синфлар очилишининг ҳуқуқий асосий бўйича расмий изоҳ беришган. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Дарёга маълум қилишича, мазкур амалиёт ҳуқуқий асосга эга: Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 908-сонли қарорида (хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган) ўз аксини топган. Қарорда шартнома асосида таъ
Ўзбекнефтгаз Gulf компанияси билан Ўзбекистон бўйлаб тахминан 100 миллион долларлик ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш бўйича меморандум имзолагани ҳақида рапорт берилганига яқинда бир йил бўлади. Кейинроқ Gulf вице-президенти Крейг Крамер томонидан яқин икки йил ичида ғарб стандартларига жавоб берадиган камида 100 та замонавий ва қулай ёқилғи қуйиш шохобчасини ишга тушириш, бунинг учун 150
Андижон халқаро аэропортида 2026 йилнинг февралида қурилиши бошланган янги йўловчи терминалини йил охиригача фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, унинг қиймати 335 миллиард сўм. Лекин бу лойиҳанинг тахминий қиймати бўлиб, қурилиш ва лойиҳа ишлари параллел олиб борилаётгани, шунингдек, айрим технология ва ускуналар хориждан олиб келинаётгани сабабли якуний хаража
Кунўз ўтган йили бузиб юборилган Юнусобод бозори ўрнида улкан қаровсиз ҳудуд пайдо бўлганига эътибор қаратиб, шаҳар ҳокимлигини саволга тутган. Давлат капиталига берган пул ҳисобига бино қуриб, сотувчига айланган ҳалол-пок бонкирлар олдиган қўйилган вазифалар ва кўз-кўз қилинган презентацияларга кўра, Юнусободда аллақачон 8 қаватли бозор пайдо бўлиши керак эди. Лекин 8 қаватли бозор қачон битиши
Пойтахт ҳокими Тошкент шаҳрининг 12 та туманидан 10 тасининг ҳокимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида фармойиш қабул қилган. Фармойишга асос ўлароқ Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 22 июлдаги тақдимномаси келтирилган. Рўйхатга негадир кейинги кунларда шов-шувли ва резонансли воқеалар рўй бераётган Яккасарой (1, 2) ва шунингдек, чеккароқ Янгиҳаёт туманлари тушмай қолган. Газе
Сўконғич ва уронғич ҳокимларга қарши жазо ўлароқ "ҳайфсан" бериш анъанаси пайдо бўлгани каби, яширин ва ёпиқ қарорларга нисбатан чора ҳам Тақдимнома киритиш билан чегараланадиган кўринади. Антикоррупция агентлигининг Газета"га маълум қилишича, 2026 йил 1-ярмида ҳокимликлар қабул қилинган 24,2 мингта ҳужжатни — умумий сонининг 28,5%ини яширган ёки ёпиб қўйган. Яширилган қарорларнинг 692таси 1,5 тр
Микроқарзларни расмий даромади бўлмаган қарздорларга ажратишни чеклаш таклифлари ниҳоят амалга кўчадиган кўринади. Газета'га кўра, Марказий банк томонидан қарз юки талаблари доирасида қарз юки кўрсаткичини инобатга олмасдан кредит ажратиш бўйича истисно ҳолатларини микроқарзларга нисбатан татбиқ этмасликни, шунингдек, минимал истеъмол харажатларидан келиб чиққан ҳолда, микроқарз олиш учун зарур б
Monetary Policy Dialogue — 2026 форумида Марказий банк мустақиллиги, инфляция ва ноаниқликлар ҳақида янграган муҳим фикрларни Газета бир материалга жамлаган. "Марказий банк мустақиллиги пул-кредит сиёсатининг муваффақиятида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки нархлар барқарорлигини таъминлаш кўпинча сиёсий жиҳатдан номақбул қарорлар қабул қилишни талаб этади. Қисқа муддатли сиёсий мулоҳазалар фоиз с
Incheon International Airport Corporation бизнесни ривожлантириш бўйича директори Ли Сан Ён ёпиқ осмон келтираётган зарарлар ва оқибатлар ҳақида мулоҳазалари билан Газета орқали бўлишган. Ли Сан Ёнга кўра, миллий флагман авиаташувчини ҳимоя қилиш ва ўтказувчанлик қобилиятидаги чекловларни бошқариш учун Тошкент истисно бўлиб қолмоқда. Бу истисно миллий ташувчини тўғридан-тўғри рақобатдан ҳимоя қи
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини Ўзбекистон халқи ихтиёрига қайтарилгани, яъни қайта миллийлаштирилгани адолатнинг кичик тантанаси холос. Ва бу фақат бошланиши бўлиши керак. Афсуски, биз сохта схемалар билан эгаллаб олинган активлар, улушлар ва конларни қайтаришда камида 3 йилга кечикдик. Табиатнинг ўзи бизга 3 йил аввалги қишда етарлича ишоралар берганди, огоҳлантирганди, шонли энергетиклар
Газета сув ва алкоголсиз ичимликларни рақамли маркировкалаш тизимида агрегатлаш (товар партияларини кузатиш) босқичи бир йилга — 2027 йил 1 апрелгача кечиктирилиши тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида ёзмоқда. Афсуски, бу тўлиқ ечим эмас. Ўзи арегациялашнинг бизнес ва истеъмолчилар бўйнига юкланадиган харажатлари ва маъмурчилиги қиймати ундан олинадиган тор манфаатлар билан солиштирилс
3 млн.сўм? 5 млн.сўм? Миллий статистика қўмитаси синов тариқасида медиана иш ҳақи ва иш ҳақининг модал интервалини ҳисоблашни бошлаган. Бу ҳақда қўмита Газетага маълум қилган. Бу жуда яхши янгилик. Чунки Ўзбекистонда эълон қилинадиган ўртача иш ҳақи бу меҳнат бозоридаги реалликни аниқ ва тўлиқ акс эттирмайди. Бунинг устига ҳисоб-китобларга микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги маошлар
2026 йил апрел ойидан Ўзбекистонда автомобиллар учун давлат рақами белгиларини расмийлаштириш қиймати 3,5 БҲМдан 5,5 БҲМгача, яъни 57%га ошган. Бу ҳақдаги маълумотни ЙҲХБ матбуот хизмати Gazeta’га тасдиқлаган. ЙҲХБ оддий рақамлар нархи кескин ошганини сабаблари ва нима учун бу ҳақдаги маълумотлар очиқ эълон қилинмаганини изоҳламаган кўринади. Шунингдек, рақамлар учун тўловлар ставкаларини расман
Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш мисоли қонунчиликдаги ўзгартириш ва қўшимчаларни қабул қилиш, ҳуқуқий ҳужжатлардаги устуворликлар кетма-кетлигига амал қилишда намуна бўлса бўларди. Узоққа бормайлик, қатор йирик ва бошқа алоҳида битимларда нақдсиз тўловларга ўтилиши билан боғлиқ амалиётларнинг йўлга қўйилишидан аввал Фуқаролик кодекси (94- модда) ва Марказий банк тўғрисидаги қонунга (4
Эртадан, агар қолган 6 соатда мўъжиза рўй бериб, фавқулодда қарор қабул қилинмаса, ичимлик ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган рақамли маркировкалаш тизимининг агрегация босқичи ишга тушади. Алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг соғлом мулоҳаза ва ўзгаришларга тайёрлик чақирувлари ҳозирча иш бергани йўқ. Гарчи охирги мулоқотда Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев тадбиркор
Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровга кўра, уй-жой ва автомобиль харидлари нақдсиз шаклга ўтказилиши ортидан йилига б0−100 трлн.сўм атрофида пул банк тизимига киради. Газета кечаги анжуманда иштирок этган вазир ўринбосари сўзларини келтирмоқда. Аввалроқ, ўтган йилги битимлар сонидан келиб чиқиб, 8-10 млрд.долларлик транзакциялар банк тизимига қўшилишини хомчўт қилган эдик. Аҳад
Пролига ва Суперлигада қатнашаётган спорт клубларида жисмоний шахслардан олинган даромад солиғи бекор қилинди, ҳамда ижтимоий солиқ миқдори 1 фоиз этиб белгиланди, — деб ёзмоқда Газета. Суперлигадаги ҳар бир футбол клуби учун 2026 йилда 35 миллиард сўм, 2027 йилда 30 миллиард сўм ва 2028 йилда 25 миллиард сўмдан берилиши белгиланган.
2021 йил июнда 3- мис бойитиш фабрикаси қурилиши пудрати ҳеч қандай тендерсиз Enter Engineering'га топширилган пайтда 60 млн.тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга лойиҳанинг қиймати 2 млрд.долларга баҳоланган ва фабрика 2023 йилда (ҳукумат қарорига кўра, 2023 йил сентябрда) ишга туширилиши ваъда қилинган эди. Белгиланган муддатдан 2,5 йил кечикиб, 3- фабриканинг биринчи навбати ниҳоят ишга тушга