Суперлига ва Пролигада футболчилар даромад солиғи тўламайди
Пролига ва Суперлигада қатнашаётган спорт клубларида жисмоний шахслардан олинган даромад солиғи бекор қилинди, ҳамда ижтимоий солиқ миқдори 1 фоиз этиб белгиланди, — деб ёзмоқда Газета.
Суперлигадаги ҳар бир футбол клуби учун 2026 йилда 35 миллиард сўм, 2027 йилда 30 миллиард сўм ва 2028 йилда 25 миллиард сўмдан берилиши белгиланган.