18K30Telegramda ochish
Тепадан пастга Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш мисоли қонунчиликдаги ўзгартириш ва қўшимчаларни қабул қилиш, ҳуқуқий ҳужжатлардаги устуворликлар кетма-кетлигига амал қилишда намуна бўлса бўларди. Узоққа бормайлик, қатор йирик ва бошқа алоҳида битимларда нақдсиз тўловларга ўтилиши билан боғлиқ амалиётларнинг йўлга қўйилишидан аввал Фуқаролик кодекси (94- модда) ва Марказий банк тўғрисидаги қонунга (45- модда) тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ёки ҳеч қурса таҳрирлаш тўғри бўларди. Шунда жамоатчилиг-у, тармоқ ва ОАВларда турли саволлар пайдо бўлмасди. Амалий ҳаракатларнинг, улар қанчалик афзаллик ва қулайлик яратмасин, легитимлиги сўроққа олинмаслиги керак. Қайтараман, бу нафақат қатор битимлар ва тўловларнинг нақдсиз тўлов шаклида ҳисоб-китоб қилиниши бўйича савол бераётганлар учун, янги жараёнларни фаол қўллаб-қувватловчи кенг аҳоли қатламлари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Газета бу борада Солиқ қўмитаси, Марказий банк ва Адлия вазирлигига сўров юборипти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin