18K45Telegramda ochish
Банкларга ва тўлов ташкилотларига юборилган хат кучини йўқотдими? Марказий банк ахборот хизмати p2p ўтказмаларида мақсадлар кўрсатилишига оид талаблари бўйича қатор саволларга жавоб бера туриб, жараённинг "техник" эканлигини билдирган, киритилган 16 та тўлов мақсади параметрлари эса намунавий эканлигини, банк ёки тўлов ташкилоти ўз мобил иловаси архитектурасидан келиб чиққан ҳолда уни ихтиёрий белгилаши мумкинлигини қайд этган. Шунингдек, бу чеклов ёки мажбурий тартиб ва қоида эмаслиги айтилган. Лекин 17 февралда банклар ва тўлов ташкилотларига юборилган регулятор хатида талаблар 1 мартга қадар ижро қилинмаган тақдирда “тегишли чора ва санкциялар” қўлланилиши қайд этилган эди. Мазкур хат чақириб олинмаган, бекор қилинмаган ёки унга қўшимча ва аниқлаштирувчи кўрсатма жўнатилмаган. Демак, ўз кучида. Ҳуқуқий-демократик давлатда яшаётган эканмиз, ҳаракатлар ва баёнотларнинг узвийлиги ҳуқуқий асосларда белгиланиши ва таъминланиши лозим. Марказий банк мазкур тажриба жаҳондаги финтех ривожланган аксарият мамлакатларда борлигини қайд этган. Регуляторимиз айнан қайси мамлакатларни назарда тутаётганига, бу тажрибалар айнан қандай талабларни ўз ичига олишига аниқлик киритса яна яхши бўларди. Нима бўлгандаям, тўпланадиган ва агрегацияланган ахборотлар яқин ё ўрта истиқболда р2р амалиётлари устидан солиқ маъмурчилиги ўрнатишга далил бўлиб хизмат қилмаслигига жамоатчилик ишончли жавоб ололгани йўқ. Хусусан, регулятор “тавсия қилган” мақсадларнинг 1, 2, 7, 8, 12 ва 16- бандлари қўлланилиши тўловни амалга оширувчига ҳам, қабул қилувчига ҳам ўзига қарши компрометация ўлароқ хизмат қилади. Ҳурматли регулятор тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига мазкур саналган параметрларсиз тўлов мақсадларини қўллашга қандай қарайди?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin