35K373Telegramda ochish
Унумдорлик мактабдан бошланади, ғолиблар Япония, Германия ва Туркияга боради Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкилотчилигида ўқувчи болалар ўртасида “Унумдорлик мактабдан бошланади” мавзусидаги видеотанлов ўтказилиши эълон қилинди. Мазкур танлов ўқувчилар орасида унумдорлик, тежамкорлик, самарадорлик ва ресурслардан оқилона фойдаланиш маданиятини юксалтиришга қаратилган бўлиб, танлов ғолиблари қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади. Ғолиб деб топилган иштирокчилар ота-оналари, ўқитувчиси ҳамда мактаб директори билан биргаликда 🇯🇵Япония, 🇩🇪Германия ва 🇹🇷Туркия каби мамлакатларга унумдорлик ва тежамкорлик борасидаги илғор тажриба билан танишиш учун саёҳат қилиш имкониятига эга бўладилар. Иштирокчилар: 6–11-синф ўқувчилари; Видео давомийлиги: 1–3 дақиқа (HD форматда); Видеоларни қабул қилиш муддати: 18 мартга қадар. Видеоматериалларни юбориш учун расмий бот: @productivity_forum_uz_bot Барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари танловда фаол иштирок этишга таклиф этилади!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin