28K227Telegramda ochish
Ташаббусли бюджетда талабалар учун янги имкониятлар Бирон бир талаба йўқ-ки, қишлоғимда, маҳалламда, туманимда ўзгаришлар қиламан, деб кўнглига тугмаган. Ўзи кўп иқтидорларни шаҳарга, Университетларга етакловчи энг асосий омил ҳам туғилиб ўсган кичик ватанда ўзгаришлар қилиш истаги ҳисобланади. Энди мана шу орзу-истакларнинг амалга ошиши янада осонлашди. Пулим йўқ-ку, амалим йўқ-ку, ваколатим йўқ-ку, деб куюнманг. Сиз талаба бўлсангиз ҳам қишлоғингиз, маҳаллангиз, турар-жойингиздаги муаммоларни ечишга ҳиссангизни қўша оласиз. Маълум қилишларича, Ташаббусли бюджет доирасида талабалар таклиф этган лойиҳалари бўйича ТОП-50 лойиҳа алоҳида танлаб олинади. Бунинг учун “Ochiq budjet” порталида рўйхатдан ўтишда касбингизни ифодалаш устунида талаба эканлигингизни кўрсатиш кифоя. Ғолибларга ноутбук, планшет, электрон китоб қурилмаси, i-watch, қулоқчин совғалари бор. Бу ҳаммаси эмас. Энг асосий сюрпризлар ҳали очиқланаётгани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin