"Ташаббусли бюджет" лойиҳалари ўзини ўзи бошқариш, жамоавий узвийлик ва очиқ кураш намунасига айланди. Ғолиблар байрам қилмоқда. Тун қоқ ўртасидан ўтганда, сарҳисоб вақти келганда, бир тарафда карнайчилар, кимдир ошга уннаган, қўйлар сўйишга тайёр. Гап шундаки, бу ерда қанақадир ўзга сайёралик шведлар ё норвегияликлар эмас, уюшишга, ижтимоийлашишга, масъулиятга ва демократик бошқарувга ҳали тайёр эмас, дейилган ўзбекистонликларимиз.