“Meros Pharm” асосчиси Насимжон Комиловнинг ёшлар учун шахмат турнири ташкил этгани ҳам шундай ташаббуслардан. 150 га яқин бола бир майдонда — фикрлади, рақобатлашди, ўрганди ва энг муҳими, ўзини ғолибдек ҳис қилди. Бундай тадбирлар бир кунлик мусобақадан кўра кўпроқ ва кенгроқ маъно касб этади. Чунки болаларга берилган эътибор — келажакка қилинган энг яхши инвестиция.
Shaxsiy
Post turi90- йилларда мустақиллик учун курашган катта авлод ҳаёлларида ва кейинги авлодлар орзуларидаги Ўзбекистонда иқтисодий фаровонлик, ижтимоий адолат, тенг кафолатланган ҳуқуқлар, эътиқодда бағрикенглик, сўз ва сиёсий эркинликлар барча учун тенг таъминланади. Шундай Ўзбекистонда Мустақиллик - йўқотишга ё бўлишишга ҳеч қачон рози бўлинмайдиган, ҳар бир ватандош ҳеч иккиланмай жон фидо қилиб ҳимояланад
Баъзан Ватан — сени бағрига олган, ҳаётингни қайтадан бошлашга имконият берган замин бўлади. Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан эсдалик нишонлари топширилди. Тақдирланганлар орасида «Алкоголсиз ичимликлар» уюшмаси раиси Мусина Альфия ҳам бор. Мукофотни қабул қилиш чоғида у ўз ҳаётига боғлиқ бир ҳикояни айтиб берган. Унинг оиласи ўтган асрнинг 30-йилларида Татаристондан Ўзбекистонга келга
Кўпдан-кўп тилаклар ва табриклар орасида шу эътироф, айниқса, ёқди: “Gazeta`нинг ўзига хослиги одамлар манфаатларини диққат марказига қўя олишидадир”. Gazeta’миз ҳамиша бор бўлсин, ҳар доим одамлар тарафида бўлсин!
катта ва чуқур ўзгаришларга туртки беради. Иқтидорли ёшларимизнинг илми ва чемпион тадбиркорларнинг тажрибаси ўзаро қўшилса ва муқояса қилинса, мулоқотгача ўзгаришларга туртки берадиган кўп фойдали таклифларни жамласа бўлади. Айни пайтда дунёнинг TOП университ
Айтайлик, қўшни Қирғизистоннинг Аравонига Йўламатолдан ҳам пиёда ва автомобиль йўллари учун ўтиш пункти бўлганида бу лой кўчалар ҳам эҳтимолки, асфальт бўлган бўларди. Болалар мактаб ва боғчага, катталар ишга, оқсоқоллар мачитга лой кечиб эмас, асфальт йўлдан юриб боришарди. Лекин ҳозирча бундай режалар йўқ (катта ташрифлар ҳам кутилмаяпти). Шунинг учун Йўламатолликларга фақат Ташаббусли бюджетда
Бу кун Ватан учун хизмат қилган, асраган инсонларни эслаш учун муҳим сана. Ватан учун хизмат қилганлар унутилмайди. “Кинематография” агентлиги хизмат вазифаси давомида ҳалок бўлганларни хотирлаш мақсадида видеоролик тайёрлабди. Бу ташаббус ҳам айнан шу хотирани сақлашга хизмат қилади. Бундай лойиҳалар албатта давом эттирилиши керак.
2026 йил Ўзбекистонликларга қутлуғ бўлсин! Халқимиз бой бўлсин, давлатимиз қудрати ошаверсин!
Кириб келаётган янги 2026 йил Ўзбекистонимизга ва Ўзбекистонликларга омад ва бахт, даромад ва ҳаловат келтирсин. Муҳим озиқ-овқатлар учун ноль ставкали божларнинг яна бир йилга узайтирилгани каби бизнесга ҳам, халқимизга ҳам ёқимли бўлган рационал қарорлар кўпаяверсин! Божсиз товарлар рўйхати кенгаяверсин, баланд божлар пасайтирилаверсин, иқтисодиётимиз дунёга очилаверсин. 2026 йил 2025 йилдан-д
Нью-Йоркда тандирлар кўпаймоқда - Ака, камчиликлар бўлса узр ома, официантларимиз ҳали янгида. - Анжанликмисиз? - Ҳа ака, Марҳаматданман. #
Ҳадемай тадбирлар, турли концертлар бошлаб юборилади. Кеча “Келажак соати” лойиҳасининг ўқувчи, талабалар учун байроқ чорловига атаб тайёрлаган мана шу видеосига кўзим тушди. Креативликка беш! Бор-йўғи 27 сониялик видео, лекин катта меҳнат қилинган. Мазмун ҳам ажойиб: Бирлашиб ягона Ватанмиз.
Электр компаниямиз (номи Октопус) яқин ойларда янги нарса ўйлаб топган—ҳафтанинг маълум (одатда дам олиш) кунларида 1-2 соат давомида электр текин бўлади. Ростан 100% текинмикан деб, ўқиб кўрсам, нормадан ортиқ ишлатиладиган электр энергиясигина текин бўларкан. Яъни, бугун соат 2 ва 3 оралиғида нормада ишлатадиган энергияга тўлаймиз (нормани Октопус бунгача юзлаб шанбада ишлатган токимизга қараб
Давлатимиз мустаҳкам, жамиятимиз эркин, ҳаётимиз фаровон бўлсин. Ҳуқуқларимиз янада кенгайсин, иқтисодиётимиз барқарор ўссин, Ўзбекистонимиз дунёга, дунё Ўзбекистонга очилаверсин.
Римда узоқ йиллик дўстим Жулионинг уйида меҳмон бўлдим. Жулио билан Кембрижда бир вақтда аспирантлик қилиб, дўстлашиб қолганмиз, бир йилча Токиода ҳам бир вақтда ишлаганмиз. Британия ва Италиянинг етакчи университетларида ишлаб, Жулио энди АҚШнинг Ҳаваи университетига кетиш арафасида. Кечқурунги овқатдан кейин Жулио ва унинг ота-онаси билан узун суҳбатлар қурдик. Суҳбат давомида Жулионинг отаси м
Lolazor'га меҳмонга чақиришди. Кўп масалалар қатори Қонунчилик палатасидан шошма-шошарлик билан ўтиб кетаётган баҳсли ва пухта ишланмаган қонунлар Сенатда қайтарилиши кераклиги, Сенат ҳудудлар манфаатини ифода этишининг аҳамияти ҳақида ҳам гаплашдик.