Ватан — ҳар доим ҳам инсон туғилган жой эмас…
Баъзан Ватан — сени бағрига олган, ҳаётингни қайтадан бошлашга имконият берган замин бўлади.
Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан эсдалик нишонлари топширилди. Тақдирланганлар орасида «Алкоголсиз ичимликлар» уюшмаси раиси Мусина Альфия ҳам бор.
Мукофотни қабул қилиш чоғида у ўз ҳаётига боғлиқ бир ҳикояни айтиб берган.
Унинг оиласи ўтган асрнинг 30-йилларида Татаристондан Ўзбекистонга келган. Ўша пайтда улар икки нафар кичик қизалоқни оғир шароитдан олиб чиқиб, бу ерда янги ҳаёт бошлаган.
Қачонлардир турли сабаблар билан Ўзбекистонга келган инсонларнинг фарзандлари ва набиралари бугун мамлакатимиз иқтисодиёти, таълими, маданияти ва бошқа соҳаларда фаол меҳнат қилмоқда.
Чунки инсоннинг Ватани баъзан унинг туғилган жойидан эмас, унинг тақдири боғланган жойдан бошланади.
Ва бу — Ўзбекистон ҳақидаги энг чиройли ҳикоялардан бири.
- https://t.me/uzchamber/23903@uzchamber