29K53Telegramda ochish
Ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаймиз Бундан 35 йил аввал, миллий давлатчилигимизнинг қайта тикланиши учун асос ҳужжат Мустақиллик декларацияси қабул қилинган. Декларация преамбуласида “ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлашдан иборат олий мақсад ҳақи” учинчи хатбошида эсланган. 35 йил аввал тақдиримиз, ўшанда 18 миллионлик, энди 38 миллионлик нуфусимиз учун қарорлар ўзимизда, халқимиз хоҳиши ва иродаси билан қабул қилиниши, ўзимиз ўз келажагимизни яратишимиз ҳақида қадриятларимизни белгилаб олганмиз. Тақдиримиз, болаларимиз тақдири Москвада ё Петербургда ҳал бўлади, биз уни индамайгина қабул қиламиз, деб ёзмаган Мустақиллик декларацияси оталари.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin