Ниҳоят: Ўзатомнинг нодавлат тилида овози чиқди
АЭС қурилиши бўйича лойиҳа параметрлари тубдан ўзгариб кетгани тўғрисида шимолдагиларнинг топшириқ-ишораларининг ўнинчи кунига келиб, ниҳоят Ўзатомнинг овози чиқди.
Ҳозирча фақат рус тилида (қизиқ, ким учун?). Ўзбекча гапирса томоғи оғримайдиган чулчит таржимон топишса, давлат тилидаям чиқиб қолса керак.
Узуқ-юлуқ ахборотнинг учта хатбошиси Украинага ҳужум ортидан Запорожье АЭСини босиб ва эгаллаб олган, халқаро санкциялар остидаги Россия компанияси - Росатом директори Лихачевга ҳавола билан боғлиқ. “Азиз ва Мухтарам оғамиз Лихачев таъкидлаганларидек”, деб ёзилмаган холос.
P.S. 2 соат деганда давлат тилига таржима қилишди.
- https://t.me/uzatom_info/2774@uzatom_info
- https://t.me/uzatom_info/2775@uzatom_info