"Маҳаллийлаштирувчилар" деб аталувчи, танловсиз истеъмолчилар ва эҳтимолий рақобатчиларига қарши аждарҳо божлар киритиб олдиришган, ўзлари эса мисли кўрилмаган ва айни пайтда яширин солиқ ва бож имтиёзларига эга маиший техникадан автомобилгача (электромобиль) бўлган товарларнинг импортчилари даврон суришда давом этишмоқда. Яққол ва доимий мисол 2017 йилда Jizzakh Auto' бўлиб бошлаган Ўзавтосаноат
Ukraina
JoylarҚарийб уч йил аввал 80 та ёқилғи қуйиш шохобчасини ёпиқ тарзда, сопини ўзидан чиқариб “сотворган” Ўзбекнефтегаз озар қардошларимизнинг Socar’и билан автомобилларга ёнилғи қуйиш бўйича замонавий шохобчалар тармоғини очишни режалаштирмоқда. Битимнинг бошқа биронта қўшимча тафсилотлари - янги заправкалар сони ва қиймати, ҳамкорларнинг улушдорлик нисбати маълум эмас. Маълумот учун, Socar Озарбайжонда
Газета колонкаси: "...Россия Украинага кенг кўламли босқин бошлаганди. Бу ҳозирги урушнинг бошланғич нуқтаси эди. Украина ўзини ҳимоя қилмоқда ва Россия ҳудудига зарбалар бермоқда. Ҳарбий нуқтаи назардан бунда ҳеч қандай ҳайратланарли нарса йўқ: ҳужумга учраган давлат душманнинг ҳарбий салоҳиятини у жойлашган жойда йўқ қилишга ҳаракат қилади. Бироқ ҳар қандай ҳарбий мантиқнинг инсоний баҳоси бор.
Пул-кредит сиёсатининг 2026 йил ва 2027-2028 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларида эҳтимоли мавжуд бўлган ташқи ва ички шокларнинг инфляция ва иқтисодий фаолликка таъсирлари баҳоланганди. Юз берган ва бераётган эҳтимолий шоклар қаторида олтин нархи пасайиши, энергия таъминотидаги узилишлар, иқлим ва об-ҳаво кескинлашуви ва шунингдек, тартибга солинадиган нархларнинг юқори ўсишини санаш
Босқинчи Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларига Украина томонидан берилаётган муваффақиятли зарбалар ўз натижасини кўрсатмоқда (кеча ва бугун тонгда ҳам дронлар билан серияли ҳаво ҳужумлари натижасида хусусан, Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига катта зиён етказилган). Ёзилишича, Россия денгиз йўллари билан бензин импорт қилишни бошламоқчи. Осиё давлатларидан (эҳтимолки Хитойдан) импорт қил
Ўтаётган ҳафтад Uzbekistan Airways Россияга қатновлар сонини қисқартираётганини очиқлади. Монополистимиз парвозларнинг қисқариши шимолнинг айнан қайси шаҳарларига оид бўлишига ойдинлик киритмаган. Авиация ёқилғиси танқислиги ва унинг қимматлашиши асосий важ ўлароқ келтирилган. Россия йўналиши Uzbekistan Airways учун ташқи парвозларнинг биринчи рақамлиси ҳисобланади (мавсумга қараб жами парвозлар
Кечаги савдоларда 92 лақабли бензин навбатдаги марта 5,5%га (+719,7 минг сўм) қимматлаган ва тоннаси 13,8 млн.сўмга етган (8 кунда +10,8%). Бу мутлақ янги рекорд. Чакана савдоларда 92 лақабли бензин нархига ҳар ҳафта 200 сўмдан қўшиб борилмоқда. 95 ва 98 маркали бензин эса янада тезроқ қимматламоқда. Ёзнинг ўртаси бўлишига қарамай, бензин нархининг тинимсиз ошаётганига "идеал шторм" — Яқин шарқда
Апрель ойида 57,8 млн.долларлик 80,0 минг тонна шакар импорт бўлган. Солиштириш учун март ойида 70,9 минг тонна, ўтган йилнинг апрелида эса 16,3 минг тонна шакар импорт қилинган. Яқин шарқдаги муаммолар сабаб Ўзбекистон шакар импортида анъанавий манбаларни кескин ўзгартира бошлаган. Хусусан, Украинадан шакар импорти Ўзбекистон учун муҳим йўналишга айланган. Эҳтимолки, апрель ойида энг кўп шакар а
Украина ва Қозоғистон ҳуқуҳбонлари Россиянинг Украинага босқинида ёлланган хорижий давлатлар фуқаролари тўғрисида катта тадқиқотини эълон қилишган. Ўрганишларга кўра, афсуски, Россия армиясига ёлланганлар бўйича ҳам ва қурбон бўлганлар бўйича ҳам ўзбекистонлик ватандошлар кўпчиликни ташкил этишмоқда. Аниқланишича, Россия армиясига ёлланган камида 481 ўзбекистонлик ватандош қурбон бўлган (кейинги
Европа иттифоқи ниҳоят Россиянинг Украинага босқинига қарши қаратилган 20- пакет санкцияларни маъқуллаган. Европа кенгашининг очиқлаган релизига кўра, янги санкциялар Хитой, БАА, Қозоғистон, Беларусь ва Ўзбекистонда жойлашган 16та компанияни ҳам қамраган. Очиқламаларга кўра, иккита қирғиз банки (Capital Bank of Central Asia ва Керемет Банк), битта Озарбайжон ва Лаос банки санкцияларни СПФС тизим
Остонада ўтаётган RES 2026 экологик саммитида Қозоғистон Энергетика вазири Ерлан Ақкенженов Ўзбекистон билан энергетика ва нефть-кимё соҳасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболлари ҳақида гапирган. Ерлан Ақкенженовга кўра, Ўзбекистонга айнан қозоқ хом нефти ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш кўриб чиқилмоқда. Перманент нобарқарорлик, дефицит ва қимматчилик гирдобидаги Ўзбекистон ёқилғи бозори учун
200 млрд сўмдан ортиқ (~16,5 млн.доллар) зарарни нақд пул шаклда тўлаб берганидан сўнг, қамоққа олиш эҳтиёт чорасининг гаровга ўзгартирилиши нафақат Ўзбекистон, собиқ умумий макон ва биздан бойроқ ва эркинроқ мамлакатлар тажрибаси учун ҳам ҳайратланарли. Лекин бу яқин йиллардаги гаров эвазига судгача қамоқдан чиқиш борасидаги очиқ кейсларда рекорд эмас. Қўшни Қирғизистонда Божхона қўмитаси собиқ
Миркомил Холбоевнинг мулоҳазаларида жон бор. Уруш чўзилган ҳолатда ҳам қисқа муддатли тўғирланишларни истисно этмаса, сўм курсига турли хатар ва рағбатларни ўзаро нейтраллаштирувчи деб ҳисобласа бўлади. Лекин яна нархи ошадиган энерготоварлар (нафақат нефть ва газ, кўмир ҳам қимматламоқда), импортнинг қўшимча логистик ва транспорт харажатлари ҳисобига қимматлашуви жиловланаётгандек кўринаётган ин
2022 йилда Россиянинг Украинага босқини “3 кунда Киевни эгаллаш” билан якун топмаслиги аниқ бўлгач, қатор макроиқтисодий прогнозлар қайта кўриб чиқилганди. Эронга босқин ҳам бир неча ҳафталик “кўламли ҳарбий операция” бўлиб қолмаслиги эҳтимоли ошиб бормоқда. Кун сайин агрессорларда хатодан чиқиш стратегияси йўқлиги аёнлашмоқда. Нефть нархи ва айниқса жанубий портларга боғланган логистикадаги янг
Украинага босқиннинг тўрт йиллиги арафасида жорий этилиши кутилаётган 20- пакетга Россия рангли металлари - мис, платина, иридий ва родий киритилиши мумкин. Бўлажак санкциялардан, агар маъқулланса, энг йирик металлургия комплекси Норильский никель ва унинг бенефициарлари - олигархлар Потанин ва унинг ҳамкори Дерипаска молиявий жароҳат олади. Потанин Bloomberg Billionaires Index'га кўра айни дамда
Fitch Ratings CIS+ давлатлари, хусусан Арманистон, Озарбойжон, Гуржистон, Украина, Қозоғистон ва Ўзбекистон банк секторлари бўйича 2026 йил кутилмаларига оид шарҳини эълон қилган. Ўзбекистон банк тизими тўғрисида тўхталиб, агентлик Ўзбекистон банкларининг молиявий кўрсаткичлари 2026 йилда барқарор бўлиб қолишини қайд этган. Айни пайтда асосий сценарийга кўра, муаммоли кредитларнинг янада ошиши к
POLITICO нашри Европа Иттифоқи расмийлари ва ихтиёридаги ҳужжатга таяниб, Россияни пул ювиш ва терроризмни молиялаштириш бўйича юқори хавфли давлатларнинг "қора рўйхати"га киритгани ҳақида ёзмоқда. Халқаро назоратчи ташкилот FATF Россияни Украинага тўлиқ миқёсли бостириб киришидан кейин аъзоликдан четлатган эди, лекин ҳалигача уни "қора рўйхат"га киритмаган, гарчи Украина ҳукумати далиллар тақдим
Ўтаётган ҳафтада брент типидаги нефть нархи 65 доллардан 60 долларгача пасайди. Ўғри олигархия ва очофат монополистлар назоратидаги Ўзбекистон ёқилғи бозорига бу ўзгаришларнинг ҳеч қандай таъсири йўқ, албатта. Лекин нарх пасайиши тренди тўғридан-тўғри глобал сиёсат кун тартибини белгилайди. Нефть котировкаларининг пасайиши таклиф ортиқчалиги билан изоҳланмоқда. Bloomberg нашрининг ёзишича, ҳозирд
Бухорода туғилган ватандошимиз Зухриддин Йўлдошевни Россия полицияси гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ишда айблаб, 12–18 йилга қамаш билан таҳдид қилган. Шундан сўнг унга «қамоқ ёки фронт» деган танлов қўйилган. Йўлдошевнинг айтишича, фронтга етиб келганида уни украин ҳарбий дрони пайқаган ва у дарҳол қуролсиз ҳолатда таслим бўлган. Анҳорнинг ёзишича, ватандошимиз Ўзбекистон ҳукуматидан ватанига қ
Кўраётганингиз Чернобиль АЭСи ёки ўлик шаҳар Припять эмас. Бу қурилиши совет босқинчилари тарафидан 1984 йилда бошланган Болгариянинг Белене шаҳри ва қуриб битказилмаган АЭСи манзаралари. 2022 йил февралида Россия Украинага бостириб киргач, Болгария ҳукумати Беленеда АЭС қуришдан узил-кесил воз кечган. Беленеда 1000 МВтли қувватли АЭС қурилиши Совер иттифоқи қулагунча давом этган, ҳатто 1-блок у