18K51Telegramda ochish
"Маҳаллийлаштириш" ёлғонлари давом этмоқда "Маҳаллийлаштирувчилар" деб аталувчи, танловсиз истеъмолчилар ва эҳтимолий рақобатчиларига қарши аждарҳо божлар киритиб олдиришган, ўзлари эса мисли кўрилмаган ва айни пайтда яширин солиқ ва бож имтиёзларига эга маиший техникадан автомобилгача (электромобиль) бўлган товарларнинг импортчилари даврон суришда давом этишмоқда. Яққол ва доимий мисол 2017 йилда Jizzakh Auto' бўлиб бошлаган Ўзавтосаноатнинг шўъба неварасиAlyans Auto. Ўтган йили Alyans Auto платформасида серияли ишлаб чиқариш бўлади дея кўз-кўз қилинган, тўрт ой аввал эса олиймақом йиғилишда аввал йирик узелли, кейин тўлиқ циклда ишлаб чиқарувчи дея тақдим этилган лойиҳа эсингизда тургандир. Хўп, Ревизор канали ёзишича, мана шу шонли "ишлаб чиқарувчи" Alyans Auto 230 тагача тўлиқ йиғилган Volkswagen Caddy автомобилларини Эстониядан импорт қилаяпти. Ҳа, айнан импорт қилаяпти ва бу автомобиллар Тошкентга етиб келгач, катта эҳтимол "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" деган ёлғон билан аждарҳо устамалар қўйиб сотилади (хусусан, давлат буюртмалари орқали ўтказилса керак). Худди Хитой ва АҚШда ишлаб чиқарилган, ўзбек чиновниклари учун севимли бўлган "маҳаллий" Малибу ва Тахо сингари. Бож ва утилизация йиғимлари тўламай соққа қилишдан иборат чайқовчилик схемаси Россия Украинага бостириб киргунча ҳам ишлаган, Volkswagen Caddy Польшадан импорт қилинган. 2022 йилда тўлиқ ишлаб чиқариш циклини ишга туширилиши ваъда қилишган (у ваъдаларни ким ҳам эслайди, ким эслатади?).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin