16K72Telegramda ochish
Антимонополия ва Автосаноат курашида маҳаллийлаштириш ғолиб чиқмоқда Кечаги йиғилишда ва ундан кейин томонлардан янграган фикрлардан келиб чиқилса, Монополияга қарши кураш қўмитаси ва Ўзавтосаноат ўртасидаги мунозаралар 2020 йилда бўлгани сингари давом этмаслиги аёнлашади. Англашилган консенсус шуки, миллий автосаноатимизда локализация сиёсати давом этади, протекционистик божлар юқорилигича қолади, яширин ва очиқ имтиёзлар сақланади. Лекин бу имтиёзлар бошқа барча ишлаб чиқарувчиларга ҳам таалуқли бўлади. Автомобиль ишлаб чиқарувчилар ва йиғувчилар, бунга даъвогарлар қайсидир кўринишда Ўзавтосаноатга аффилланганлиги ҳисобга олинса, монополист ўзининг амалдаги статус-квосини тўла сақлаб қолади. Йил бошида прогноз қилганимиздек, "маҳаллийлаштириш" байроғи бу йил янада баландроқ кўтарилади. "Маҳаллийлаштириш" аслида қимматлаштирилган импорт ва маблағларнинг ўзлаштириш пирамидаси эканига кўз юмилади. Дарвоқе, агар жонажон статистикамиз импорт таркибини импортерлар қирқимида эмас, ҳеч қурса тармоқлар қирқимида эълон қилганида эди, саноатнинг 11 фоизини яратаяпти дейилаётган автомобилсозлик аслида мамлакатга қанчага тушаётгани кўпчиликка, хусусан мамлакат раҳбарига ҳам маълум бўларди. Фалон минг ишчи ўрни яратаяпти дейилаётган, аслида бир неча миллиардлик импортни "маҳаллийлаштириш" ниқоби билан ўзлаштираётган электротехника саноати тўғрисида ҳам худди шу фикрларни айтиш мумкин. Шундай қилиб, аслида импортни қимматлаштирилган ва сифатсиз маҳаллийлаштириш схемалари орқали ўзлаштиришда давом этамиз. Бошқа мавзуга ўтилса бўлаверади. Ютқазилди. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin