14K89Telegramda ochish
Энди ишораларга ҳожат йўқлиги ҳақида Қачонлардир, орадан йиллар ўтиб 2020 йил ҳақида эслаганимизда албатта коронавирус эпидемияси ва у келтирган чекловлар билан боғлиқ воқеликларни ёдга оламиз. Лекин иқтисодий контекстда 2020 йил ўзбекистонликлар учун Монополияга қарши кураш қўмитаси ва UZAUTOMOTORS монополияси ўртасидаги суд ва жамоатчилик мунозаралари баҳонасида ҳам эсланади. Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилгани, балки худо узоқ умр бериб соғлом давлат ва рационал иқтисодиёт қуришгача етиб борсак, тарих дарсликларига ҳам қўшилади. Лекин унгача 2020 йил Ўзбекистон тарихида соғлом ақлнинг мағлубияти, монополиянинг узил-кесил ғалабаси сифатида бурилиш нуқтаси бўлиб қолади. Ва бурилиш нуқтасидан ортга қайтишда давом этамиз, этаверамиз. Шу маънода бугун Монополияга қарши курашиш қўмитасининг "Маҳаллабай" тизими доирасида супуриш, оқлаш, тозалаш ишларига қўшилгани истиқболга нисбатан аниқ-тиниқ, лекин оғриқли ишоралар беради. Ва мамлакатда қолган кам сонли соғлом ақл эгалари тушунадики, бундан буёғига энди ишораларга ҳам ҳожат бўлмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin