Халқнинг бир қисмини ҳамма вақт алдаб юриш мумкин, бутун бир халқни бир муддат алдаш мумкин, лекин бутун бир халқни ҳамма вақт алдаб бўлмайди, деган эди Авраам Линкольн.
«UzAuto Motors» АЖнинг АОКАни алдашга уриниши 2 кун ҳам давом этмади.
«UzAuto Motors» АЖ тақдим этган маълумот ўз тасдиғини топмади. Агентлик томонидан 15 та етакчи электрон оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ўртасида сўров ўтказилиб, мазкур суд ишини ёритишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмагани қайд этилди, дейилади АОКА баёнотида.