"Маҳаллийлаштирувчилар" деб аталувчи, танловсиз истеъмолчилар ва эҳтимолий рақобатчиларига қарши аждарҳо божлар киритиб олдиришган, ўзлари эса мисли кўрилмаган ва айни пайтда яширин солиқ ва бож имтиёзларига эга маиший техникадан автомобилгача (электромобиль) бўлган товарларнинг импортчилари даврон суришда давом этишмоқда. Яққол ва доимий мисол 2017 йилда Jizzakh Auto' бўлиб бошлаган Ўзавтосаноат
Import boji
Сиёсат воситалариБожхона божлари моҳиятан бу солиқ — солиқлар эса қонун билан, парламентда белгиланиши керак. Мана шу принциплар ниҳоят Ўзбекистонда ҳам жорий қилинадиган кўринади. Фармон билан тасдиқланган "Ўзбекистоннинг янги божхонаси — 2030" стратегиясига кўра, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлгандан сўнг ягона ҳужжат тамойили остида товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодлари, улар юзасидан ЖСТ доирасида кел
Ҳужжат билан: амалда божхона божидан озод этиш ва ноль ставкани қўллаш бўйича тақдим этилган имтиёзларни уларнинг амал қилиш муддатигача сақлаб қолиш; божхона божи бўйича муддатсиз берилган имтиёзларнинг амал қилиш қилиш муддатини 2029 йил 1 январь этиб белгилаш бўйича қонун лойиҳасини киритиш вазифаси топширилган. Шунингдек, Ташқи савдодаги тариф чоралари бўйича идоралараро комиссиянинг ваколатл
Учрашувда фермерлардан бири Президент фармони билан 2026 йил 1 июндан бошлаб хорижий давлатлардан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод этилганига қарамай, ҚҚС ундирилишда давом этаётганидан шикоят қилмоқда (божхона вакили тасдиқлаган). Ростанам, ҳуқуқий ҳужжатлар устуворлигига мувофиқ, Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва қў
Албатта, аждарҳо божлар ўрнатилган қатор муҳим товарларнинг бонд омбори орқали пасайтирилган божлар (1, 2) қўллаб махсус платформада сотилиши яна бир ижобий қадам (идеалда аждарҳо божлар пасайтирилса ё бекор қилинса-ку, қўлимиз дуода бўларди). Бу тизимда импорт товар, масалан, импорт айфон аввал бонд омборига келиб тушади, ундан эса электрон савдо платформасига ва платформа орқали буюртма қилган
Чунки вилоятга шакар импортининг ўзи йўқ ҳисоби. Сурхондарёга шакар асосан Тошкентга импорт орқали боради. Шакарнинг организмга зарари ҳақида гапириш тўғри, лекин шакар гуркираб ривожланаётган озиқ-овқат саноатимиз учун асосий хом-ашёлардан эканини унутмаслик лозим. Шакар импортини қисқартириб, биз ўз саноатимизга ва экспортимизга зарба берамиз. Қайтанга шакар импорти учун аждарҳо божларни бекор
Март ойида умумий қиймати 72,1 млн.долларлик 6 663 дона электромобиль импорт қилинган. Бу ўтган йил сентябрдаги Хитойдан янграган ишорадан кейин мўъжизавий очилган дарчадан кейинги энг катта кўрсаткич. Шунингдек, охирги 3 йилдаги электромобиллар импортига нисбатан қўйилган турли маъмурий чекловлардан кейин яна арзон электромобиллар олиб кириш бошланган кўринади. Мартда импорт қилинган электромоби
Февралда шакар нархи, гарчи мавсум бўлмасада, яна юқори даражада қимматлаётган маҳсулотлар қаторига кирган. Импорт ҳажми эса потираб ошмоқда. Февралда 39,6 млн.долларлик 59,9 минг тонна шакар импорт қилинган (январда 32,1 млн.долларлик 51,5 минг тонна шакар импорт қилинган). Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан импорт қарийб 3 карра ошган. Импорт нархи ҳам осмонга ўрламоқда. Ўтган йили февралда
Декабрда "Қўшни давлатдаги технологик авария" бўлди деган важлар кўрсатилиб, иссиқхоналар-у, йирик ишлаб чиқаришлардан тортиб метан заправкаларгача газдан узилганига қарамай, Ўзбекистон газ экспортини тўхтатмаган. Худди шундай ҳолат аномал дейилган 2023 йилнинг қишида ҳам кузатилган эди. 2025 йил декабрида 4,7 млн.долларлик газ экспорт бўлган, йил давомидаги экспорт ҳажми 628,8 млн.долларга етган
Декабрда қиймати 51,7 млн.долларлик 2 887 та автомобиль импорт қилинган, бу ноябрдаги тегишли импорт кўрсаткичидан деярли 2 карра кўп. Эҳтимолки, импортчилар 1 ва 1,2 литрлик автомобиллар учун божлар кескин ошиши арафасида кўпроқ импорт қилишга ҳаракат қилишган. Электромобиллар импорти ҳам кўпайган. Лекин импортнинг ошиши фақат қиммат электромобиллар ҳисобига рйў бермоқда. Импорт қилинган электро
Texnopark МЧЖга тегишли чўян қуйиш цехининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсирини ўрганган Махсус комиссия ушбу саноат корхонасида чанг-газ тозалаш ускунаси мавжудлиги, бироқ ушбу тозалаш ускунаси белгиланган меъёрлардан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқараётганлигини аниқлаган. Шунингдек, бу борада ҳеч қандай экологик экспертиза хулосаси берилмаганлиги маълум бўлган (қара
Президент фармони билан Тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (ТИФ ТН коди 850980) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади.
2027 йил 1 январга қадар ушбу қарорга 5-иловада назарда тутилган тартибга риоя қилган ҳолда: (i) туризм соҳаси субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус, электробус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади; (ii) Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туроператорларга, истисно тариқасида, экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан
Ўзбекистонда қайсидир маҳсулот йирик ўйинчи тарафидан маҳаллийлаштирилаётгани ёки "ишлаб чиқариш" бошланиши ҳақидаги хабар доим хавотирга солади. Шу маънода памперс ва гигиеник воситалар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этиш учун 20 млн доллар сармоя киритиш ва 350 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарни ҳам қўрқув ва ҳадик билан ўқидим. Чунки орадан ҳеч қанча вақт ўт
Хўп, аждарҳо божлар бюджетни тўлдириш учун керак ҳам дейлик. Бож тушумлари 20 каррадан зиёд ошипти. Бунгаям хурсанд бўлайлик. Лекин шу триллионлар қаёққа кетаяпти? Нима мақсадда ишлатилаяпти? UzIMEI деган ўлпон чиққанига 5 йилдан ошди. Бирон марта ҳисоб берилдими? Қаерга ишлатилди шунча қўшимча тушумлар? Ўзбек халқи қачонгача қанақадир тилла тувакда туғилганларни боқиши керак? Бу опричнина’нинг
Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжоновга кўра, 2025 йилнинг ўтган даврида импорт қилинган телефонлардан 845 млрд.сўм бож ундирилган. Йил охиригача бу сумма 1,1 трлн.сўмга етади. Маълумот учун, 2025 йил бюджети бўйича жами 11,5 трлн.сўм бож ундирилиши белгиланган, яъни фақат телефоннинг ўзидан ҳукумат жами божнинг 10%ини ундирмоқчи. Олимжоновга кўра, сентябрь ойида 95% импорт телефон р
Қарор билан Ярим тайёр мис симлар ва мис маҳсулотлари экспортини ҳамда ТИФ ТН коди 8504, 8541 ва 8544 бўлган товар позициялари бўйича импортни чуқур таҳлил қилган ҳолда, зарур ҳолларда, тегишли божхона божи ставкаларига вақтинчалик ўзгартириш киритиш вазифаси белгиланмоқда. Ижрочи сифатида Бош вазир ўринбосари, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раҳбари Ж. Ходжаев белги
Цемент қироллари ўтган йили улар учун солиқлар 4 карра камайтирилганидан қаноат қилишмаган кўринади. Цемент заводларининг табиатимиз (сув, тупроқ, ҳаво) ва генофондимизга етказаётган зарари ва солиқларни ошириш ҳеч кун тартибига чиқмайди. Энди цемент ишлаб чиқарувчи барча корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган цементнинг камида 50 фоизини биржага чиқариш талабини 25 фоизга пасайтириш кўзда тутилмо
Монополист UzAuto Motors Damas минивенининг Damas Move йўловчи версияси ва Damas Max юк-йўловчи версияси, шунингдек Cobalt’нинг эса Cobalt Style МCМ ва Cobalt Midnight MCM версиялари ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилмоқда. Қарийб 30 йилдан бери чиқаётган Damas ва 13 йилдан бери чиқаётган Cobalt'нинг янги дейилаётган версиялари нархлари қанча бўлиши монополист релизида айтилмаган. Рақобатли норма
Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилаётган икки мамлакат бу Қирғизистон ва Қозоғистон бўлиб қолмоқда. 2025 йилнинг 8 ойида қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонга жами 3,3 млн. ўзбекистонлик борган. Бу ватандошларимиз жами туристик сафарларининг 63,5%и. Солиштириш учун, 2023 йилнинг 9 ойида (2024 йил маълумотлари очиқ эмас) Қирғизистон ва Қозоғистонга туристик сафарлар қарийб 2,0 млн