23K64Telegramda ochish
Янги Damas Хитойдаги аналогидан қанчага қиммат бўлади? Монополист UzAuto Motors Damas минивенининг Damas Move йўловчи версияси ва Damas Max юк-йўловчи версияси, шунингдек Cobalt’нинг эса Cobalt Style МCМ ва Cobalt Midnight MCM версиялари ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилмоқда. Қарийб 30 йилдан бери чиқаётган Damas ва 13 йилдан бери чиқаётган Cobalt'нинг янги дейилаётган версиялари нархлари қанча бўлиши монополист релизида айтилмаган. Рақобатли нормал дунёда росмана янгиланган версиядаги автомобиллар, қоида тариқасида эскисидан арзонроқ ёки эскисининг нархида сотувга чиқарилса, шўрпешона истеъмолчилари танловсиз Ўзбекистонда автомобилдаги ҳар қандай ўзгариш бу нарх ошириб олиш воситасига айлангани ҳақида жуда кўп ёзганмиз. Аввалроқ тармоқларда Янги дейилаётган Damas Хитойда ишлаб чиқарилаётган ва турли бозорларда Chevrolet N400 номи остида сотилаётган Wuling Hongguang V бўлиши мумкинлиги ва бу модель 6 500 доллардан сотилаётгани қайд этилган эди. Ўзбекистонда "маҳаллийлаштирилган" ҳар қандай маҳсулот импорт аналогидан каррасига қиммат бўлишини шўрпешона ўзбекистонликлар жуда яхши билишади. Дунё бўйлаб қарийб 50 йилдан бери, Ўзбекистонда 30 йилдан бери чиқаётган Damas нархи ҳозирда 7700 доллардан бошланади. Дарвоқе, ўзбек сўми 2023 йил сентябрь даражасигача мустаҳкамланган бўлса-да, автомобиль нархлари (бож тўламай импорт қилиб сотилаётгани ҳам, ишлаб чиқраилаётгани ҳам) арзонлашгани йўқ. Қайтанга янги версиялар баҳонасида яна қимматлашса керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin