Андижондаги рекорд ўрнатиш тадбирига кетаётган ўқувчилар аварияга учрагач, вафот этган ва жароҳатланган ўқувчиларнинг ўзларини айблашипти. "Асака тумани халқ таълими бўлими томонидан Андижон шаҳрида ўтказиладиган тадбирга тайёргарлик кўриш учун бориб-келадиган ўқувчиларга алоҳида автобус ажратилган. Аммо бир гуруҳ ўқувчи ўзбошимчалик билан Damas автомобилида кетаётган бўлган. Йўлда автомобил “ЗИЛ
Damas
MahsulotlarЛекин 18 кундирки, водий туманларида метан заправкалар деярли ишлагани йўқ (давлат ва ижтимоий органлар учун бир неча соатга очилаётган заправкаларни айтмаса). Энергетика вазирлиги 24 декабрдан бери ҳеч ким ишонмайдиган шаблон хабар ҳам бермай қўйган. Мабодо заправкалар очилиб қолса, суткасига 3 соатмас, 24 соат ишласаям, навбатлар янги йилгача сўрилмайди. Андижондаги метанга навбат Фарғонага етг
Экология суперқўмитаси тор манфаатлар учун амал қилаётган, лекин миллий иқтисодиётимизга қўшиб табиатимизни ҳам расво қилаётган жуда кўп абсурд қарорларни бартараф этишига тўғри келади. Шулардан бири электромобиллар учун жорий қилинган ва Яшил иқтисодиёт йилида 4 карра оширилган утилизация йиғими ҳисобланади. Тасаввур қилишингиз учун Хитойдаги нархи 7 745 доллардан (93 миллион сўм) бошланадиган S
Монополист UzAuto Motors Damas минивенининг Damas Move йўловчи версияси ва Damas Max юк-йўловчи версияси, шунингдек Cobalt’нинг эса Cobalt Style МCМ ва Cobalt Midnight MCM версиялари ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилмоқда. Қарийб 30 йилдан бери чиқаётган Damas ва 13 йилдан бери чиқаётган Cobalt'нинг янги дейилаётган версиялари нархлари қанча бўлиши монополист релизида айтилмаган. Рақобатли норма
Август ойида 15 846 дона Cobalt ишлаб чиқарилган, бу ўтган йилнинг августига нисбатан 1 448 дона кам. Йилнинг тегишли даврига нисбатан қисқариш бешинчи ой кетма-кет давом этмоқда. Ўзбеклар учун яна бир нонтопар мошин Damas'нинг қисқариши иккинчи ойга чўзилмоқда. Августда Damas ишлаб чиқариш 4 366тага, 6 295 донагача қисқарган. Харидори ва бозорини топмаган Onix ишлаб чиқариш 2 баробардан кўпга 1
Албатта, нечанчидир марта бўлганидек, соғлом ақл ғолиб келмади. Қўлинг ўлгурсин замонамизда гап қудратли ва тор манфаатларга келганида соғлом ақл ҳам, иқтисодий самарадорлик ҳам бир четга улоқтирилади-ку. Демак, Тошкентда мопеди ва скутери билан курьерлик қилаётган ўнминглаб ватандошлар (уларнинг аксари вилоятликлар) қолган 12 кун ичида имтиҳондан ўтиб, А тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши
Июль ойида жами 10 065 дона Cobalt ишлаб чиқарилган холос, бу ўтган йилнинг июлидан 1 745та кам. Халқона Cobalt ишлаб чиқариш йил-йил қирқимида энди тўртинчи ой кетма-кет қисқармоқда. Июлда яна бир халқона мошин Damas ишлаб чиқариш ҳам қисқарган. Ой давомида 5 595та нонтопар Damas конвейердан чиққан холос (-4 336). Монополист UzautoMotors таътилга чиққанми, деган тахмин ҳам тўғри эмас, чунки қимм
Ҳукумат раиси ва ўринбосарлари Malibu, парламент катталари Tahoe’да юрса, вазирлар ҳам Malibu’да юрса уят бўлар? Янги ўлчовлардан келиб чиқилса, Onix ва Tracker айнан вазирбоп мошин кўринади (ҳа, айрим вазирларга фақат метанда юрадиган Damas ярашади). Қолаверса, уларни локализациясига қараб росмана маҳаллий мошин деса бўлади (чайқовчи монополистлар фақат ғилдирагини қотирган импорт мошинлардан фа
Истеъмолчилар ва бизнесга, эркин танловга қарши қарорларни ясаётган ҳар бир амалдор ҳаракатларида узвий бўлиши керак, деб ўйлайман. Узвий бўлмаса, демак, иккиюзламачи. Шу маънода масалан, Техник тартибга солиш агентлиги директори Дамас ё Кобальтда юриши керак, уйида ва кабинетида артель телевизор ва кондиционерларидан фойдаланиши керак. Айтайлик, уларнинг Дамас миниб, тонг сахардан метанда навбат
Енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига 2024 йил охиригача киритилган эди. Энди таксичилар учун ўзини ўзи банд қилишга муддатли чеклов йўқ. Шунингдек, янги қарордан "ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган" деган жумла олиб ташланган. Бу, агар моҳиятга асосланилса, Дамас ёки ўр
Кўплаб автосалонлар автомобиль хариди учун пул тўлиқ тўланса чегирма бераётганлиги, лекин амалдаги қоидаларга кўра, кредитга бериладиган автомашина учун бу чегирмани банклар қабул қилмаслиги айтилган. Банкларга чегирма қабул қилишга рухсат берилса, кредит ставкаси 4 фоизга арзонлашиши таъкидланган. Бу чекловни маҳаллий автомашиналар учун бекор қилиш муҳимлиги қайд этилган. Албатта, бу бўйича яна
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази автотранспорт воситалари савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44%га қисқарганини қайд этмоқда. Иккиламчи бозорда йиллик қисқариш икки бараварга етган. Лекин бу билан иккиламчи автомобиль савдоси қисқараяпти, деган алдамчи хулоса қилиш керакмас. Чунки де-факто сотилаётган автомашиналарнинг ҳар иккитасидан бири "бош ишончнома" ёки халқ тилида айтган
Июнь ойида май ойи билан солиштирганда автомобиль ишлаб чиқариш жами 32 029 донадан 30 804 донагача қисқарган. Ўтган йилнинг июнь ойига (41 344 дона) солиштирганда қисқариш янада кўламлироқ бўлган. Автомобиль ишлаб чиқаришнинг камайиши оммабоп ва нисбатан арзонроқ бўлган Cobalt, Gentra (Lacetti), Damas ва Onix ҳисобига тўғри келган. Иккиламчи бозорни ўзига ягона рақобатчи деб билувчи монополист и
Компания мазкур хабарлар юзасидан тушунтириш берди. Унда контрактация учун очиладиган қўшимча ҳажм 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқарилиши ҳисобга олган ҳолда, Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt автомобилларининг нархи 3,5-6,7 фоизгача бўлган оралиқда қайта кўриб чиқилиши айтилган. Маълум қилинишича, нархларни ошириш бўйича ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган. Компания хабаридаги асосий мақса
Очиқ савдода ўзи йўқ Cobalt (156,6 млн.сўмгача +10 млн.сўм), Damas (100,3 млн.сўмгача +4 млн.сўм) ва Lacetti (189 млн.сўмгача +20 млн.сўм) нархларининг оширилиши сотилмаётган Onix тезроқ сотилиши учун амалга оширилган навбатдаги қадамга ўхшайди. Бир жиҳатдан, шу билан прейскурант ва бозор нархи ўртасидаги фарқни спекулянтларга тақдим этиш тўхтаса, таклиф ҳажми кенгайса, автомобиль олиш истагида
Кеч соат 18:00ларга яқин Uzautomotors иловаси ниҳоят ишлаб кетди. Лекин таклифлар рўйхатида Cobalt, Labo ва Damas йўқ. Демакки, онлайн шартномалар алоҳида тайинланган эгаларини топиб бўлган.
UzAutoMotors'нинг Cobalt, Labo ва Damas автомобилларига контрактация очгани ва фақат "онлайн сотаётгани" "зўр ечим" бўлди. Ҳали биронта одамдан шартнома қила олдим деган хабар эшитмадим. Балки алоҳида серверга уланган компьютерларда онлайн шартнома тузилаётгандур. Ким билади. Тез орада "соат 16:07да шартномалар онлайн тарқатиб бўлинди. Uzautomotors'ни танлаганингиз учун раҳмат" деган хабар чиқиб
UzAuto Motors энди утилизация йиғимини тўлашни бошлайдими? Lacetti, Damas, Labo ва Cobalt автомобилларининг нархлари 5,13%га оширилгани маълум бўлди. Тўғриси, дефицитли бозор ва прейскурант нархлари ўртасида шаклланган катта фарқ ҳисобга олинса, нархларни юқорироқ фоизда оширилишини ва компания бундан буёғига яширин имтиёзлардан воз кечиб барча солиқ ва йиғимларни тўлашга ўтиши ҳақида баёнот бери
Охирги икки ҳафтадаги кузатувлар кўрсатмоқдаки, иккиламчи автомобиль бозорида энг ликвид ҳисобланган Lacetti, Cobalt ва Damas автомобиллари нархида сезиларли даражада пасайиш юз бермоқда. Сентябрь бошида янги Lacetti прейскурант ва бозор нархида 5-6 минг долларлик фарқ бўлган бўлса, ҳозир бу фарқ узоғи 3-4 минг долларгача қисқарган, янги Cobalt нархидаги фарқлар 5-6 минг доллардан 4-5 минг доллар
Кеча ва ўтган куни 4-5 август кунлари Cobalt, Lacetti ва Damas учун тарқатилган шартномаларнинг тўлов муддати тўлиқ ўтиб бўлди. Белгиланган тартиб ва UzAuto Motors'нинг берган баёнотига кўра, тўлов ўз вақтида, 7 календар кундан кейин амалга оширилмаса, ушбу шартномалар яна қайта контрактация учун очиқ бўлиши керак. Бугун 14 август 10:00 ҳолатига, UzAvto Savdo иловаси ва телеграм ботида, шунингде