55K458Telegramda ochish
Ўзбек амалдорлари цинизмининг чегараси йўқ Андижондаги рекорд ўрнатиш тадбирига кетаётган ўқувчилар аварияга учрагач, вафот этган ва жароҳатланган ўқувчиларнинг ўзларини айблашипти. "Асака тумани халқ таълими бўлими томонидан Андижон шаҳрида ўтказиладиган тадбирга тайёргарлик кўриш учун бориб-келадиган ўқувчиларга алоҳида автобус ажратилган. Аммо бир гуруҳ ўқувчи ўзбошимчалик билан Damas автомобилида кетаётган бўлган. Йўлда автомобил “ЗИЛ” юк машинаси билан тўқнашган. Ўқувчилар шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, улардан бир нафари вафот этган". На таассуф бор, на айбдорлик. Агар тармоқларда бу ҳақда маълумот чиқмаганда, ёпиқлик қозон ёпиқлик қолаверарди ҳам. Қайси ўқувчи каникулда ўз хоҳиши билан ва яна Дамасга пул тўлаб, иссиқда сасиб массовкага боради, дея савол берадиган ва масъулиятни оладиган биронта соғлом фикрли амалдор Андижонда қолганми? Эҳтимолки, қўшимчасига яна мактаб директори ёки синф раҳбариниям жазолашса керак. Андижон-ку бу. Инсон қадри ва унинг товони.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin