Тошкентда автобус ва метро йўлкирасини 1 700 сўмдан 2 500 сўмга ошириш бўйича таклиф ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Мутасаддилар вазиятни иқтисодий зарурат деб тушунтиришга уринишмоқда. Кўпчиликка 47 фоизлик ўсиш оғир ва саволли туюлиши табиий. Амалдаги 1 700 сўмлик тариф 2023 йил кузидан бери ўзгармаган. Қайд этилишича, шу вақт ичида тизим учун керак бўлган электр энергияси 900
daryo.uz
HavolalarХорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида пулли синфлар очилишининг ҳуқуқий асосий бўйича расмий изоҳ беришган. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Дарёга маълум қилишича, мазкур амалиёт ҳуқуқий асосга эга: Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 908-сонли қарорида (хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган) ўз аксини топган. Қарорда шартнома асосида таъ
Бир ҳафта аввал ўтказилган матбуот анжуманида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Ражабов талабалар турар жойлари оммавий сотилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз эканини айтиб, ётоқхоналар етмаётган ҳолатда, талабалар турар жойлари сотилишини ақлга сиғмайдиган ҳолат дея баҳолаганди. Вазирга ўша куни журналистлар талаблалар учун мўлжалланган ётоқхоналарнинг
Дарё Мисрда Росатом томонидан қурилаётган Эл Дабаа АЭСида хавфсизлик қоидаларининг бузилаётганига оид Politico нашрида чиққан материал билан улашмоқда. Миср атом электр станциялари бошқармаси 4 июнда “Росатом” топ-менежерларидан бирига йўллаган махфий мактубида қурилиши тугалланмаган реактор блокларида аниқланган нуқсонлар, ядровий хавфсизлик этикасининг бузилиши ва лойиҳа ходимларидан бири томон
Агарда ҳоким солиқ тўловчининг уйига шундай кириб бориши, жеркиши, тергаши, изза қилиши мумкин бўлса ва бу прецедент ҳуқуқий баҳосиз ва оқибатларсиз қабул қилинса (омбудсман изоҳи ва антикоррупция агентлиги тақдимномалари кифоя эмас), солиқ тўловчилар ҳам судсиз ва ордерсиз ҳокимтўранинг уйига кириб, уни сўроқ саволга тутиши мумкин бўладими? Қанақа пандора қутиси очилаётганини тасаввур этмоқдасиз
Пойтахт ҳокими Тошкент шаҳрининг 12 та туманидан 10 тасининг ҳокимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида фармойиш қабул қилган. Фармойишга асос ўлароқ Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 22 июлдаги тақдимномаси келтирилган. Рўйхатга негадир кейинги кунларда шов-шувли ва резонансли воқеалар рўй бераётган Яккасарой (1, 2) ва шунингдек, чеккароқ Янгиҳаёт туманлари тушмай қолган. Газе
Фискал диалогда янграган, лекин кўпчилик эътиборсиз қолдирган рақамлардан бири бу норасмий бандлик билан боғлиқ. Дарё келтирган иқтибос: “Бугун иш билан банд бўлганларнинг 48 фоизи, яъни қарийб ярми норасмий секторда фаолият юритаётгани сабабли ижтимоий солиқнинг мунтазам тўловлар базаси чекланмоқда... 14,7 миллион иқтисодий фаол аҳолидан тахминан 5,4 миллион киши расмий секторда банд". Энди бу р
Дарё нашри Тошкент шаҳрида апил-тапил қурилаётган (хусусан бузиб юборилган дўкон-бекатлар ўрнида) ва нархи 10-20 минг доллар дейилган бекатлар борасида суриштирувлар ўтказган. Жараёнга ниҳоят эҳтиёткор Антикоррупция агентлиги ҳам қўшилган. Нашрнинг аниқлик киритишича, биринчи босқичда 496 та бекатларнинг қурилишини ташаббускор ғолиб деб топилган ва 100 минг сўмлик устав капиталига эга EWI SNACKS
Андижонда ногирон аёлнинг шахсий маълумотини ўғирлаб, тикув цехига ишга жойлаб "иш билан банд" қилиб қўйишган. Сохтакорлик оқибатида I гуруҳ ногиронлиги бўлган, 12 ёшли қизини парвариш қилаётган аёл “Камбағаллик реестри”дан чиқарилиб, давлат нафақасидан маҳрум бўлган (кўриш учун, ўқиш учун). Анжанчасига сохтакорлик оқибатида жабр кўрган аёлнинг (уларнинг сони аёлнинг сўзларига кўра ўнлаб) кейин
Бухоро футбол клубига маҳаллий бюджетдан 5 млрд.сўм ажратилган Бухоро вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ботир Зариповнинг ташаббуси билан «Бухоро» футбол клубидаги молиявий муаммоларни бартараф этиш учун 5 миллиард сўм маблағ ажратилган. Халқ депутатлари вилоят кенгаши маҳаллий бюджет ҳисобидан клубни қўллаб-қувватлашини маъқуллагач, 5 млрд сўм маблағ жамоа ҳисоб рақамига ўтка
Андижондаги рекорд ўрнатиш тадбирига кетаётган ўқувчилар аварияга учрагач, вафот этган ва жароҳатланган ўқувчиларнинг ўзларини айблашипти. "Асака тумани халқ таълими бўлими томонидан Андижон шаҳрида ўтказиладиган тадбирга тайёргарлик кўриш учун бориб-келадиган ўқувчиларга алоҳида автобус ажратилган. Аммо бир гуруҳ ўқувчи ўзбошимчалик билан Damas автомобилида кетаётган бўлган. Йўлда автомобил “ЗИЛ
Фермерларнинг ерини топширтириш ва қайта тақсимлаш авжига чиқаётган шу кунларда янги Ўзбекистонча ғаройиб прецедент шаклланди. Музработ тумани ҳокими фермерларни сўккани учун "ҳайфсан" билан сийланди (лавозимидаям қолди, жаримаям тўламади ҳатто, балки кейинроқ кўтарилиб ҳам кетар). Энди эстафетани Қува ҳокими илиб кетипти. Юз йиллик ҳокимтўра фермерни ҳақоратлаб, ерни мажбуран топширишга кўрсатма
Тошкент шаҳар ҳокимияти Сергели машина бозорини (Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори МЧЖ) бузиб ташлаш ҳақидаги миш-мишларни рад этган ва ҳудудда қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилган. Анҳорга маълум қилинишича, бу ишлар инфратузилмани янгилаш ва ташриф буюрувчилар ҳамда тадбиркорлар учун қулайроқ шароитлар яратишга
Бозор иқтисодиётининг энг гўзал жиҳати — бу рақобат. Рақобат бор жойда сифат ўсади, нархлар тизгинланади ва пировард натижада истеъмолчи ютади. Бир пайтлар ритейл бозорининг асосий драйверларидан бўлган Makro тармоғининг янгиланиш ва катта иштиёқ билан бозорга қайтаётгани — бу шунчаки корпоратив янгилик эмас, балки иқтисодий жиҳатдан жуда ижобий сигнал. Яқин вақтда тармоқ Учхоз (Янги Ўзбекистон),
Бу йил газ таъминоти билан вазият ўта оғир келганини ва янада ёмонлашганини, баҳорга чиқиб ҳам аҳвол ўнглатмаётганини истеъмолчилар кўриб турипти. Таъминотни қойиллатиб қўйишмаганига яраша, биллингни 15 мартгача ваъда қилинган 500 кублик базавий меъёрни инобатга олиб тузатиб қўйишса бўларди. Мартнинг биринчи ҳафтасидаёқ истеъмолчилар 100 куб метрдан кейин тўлов ҳар куб метр учун 1800 сўмдан ҳисо
Энергетика вазири матбуот котиби Дилдора Ҳошимованинг Дарёга маълум қилишича, метан заправкалар онлайн режимда кузатиб борилмоқда ва водийда якшанба, 25 январь куни 417 та метан заправка табиий газ олган. "Якшанба кунги маълумотда, Фарғона вилоятида 160, Андижон 131 та ва Наманган вилоятида 126 та заправка газ олгани кўриниб турибди, бу онлайн тизим", — деган матбуот котиби. Ишлаётган метан запра
Фарғона водийси туманларида бугун тўртинчи кундирки, метан заправкалар очилаётгани йўқ (ижтимоий соҳа ва давлат органлари транспортларига боғланган айрим заправкалар фақат бир неча соатга фаолият кўрсатмоқда). Энергетика вазирлиги жойларда электр энергияси узилишлари тўғрисида вазирлик сўзчиси орқали ахборот бера бошлади (буниям ўзимиз талаб қилиб, сўраб олдик). Лекин 9 кун аввал иш соатлари чекл
Ҳукумат қарори билан Хизмат доирасида фойдаланиш учун грифли ҳужжатлар билан ишлаш қоидалари тасдиқланган. Эътиборлиси, қарорда "ҳужжат" тушунчасига изоҳ берилмаган. ХДФУ тамғали "ҳужжат" норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлиши мумкинми ёки йўқми, қарордан жавоб олиш қийин. Маълумот учун, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонунда ХДФУ ҳужжат тушунчаси мавжуд эмас. Қарорга қайтсак. Қарорнинг 7- бандид
Вазир Мирзамаҳмудов озар ОАВига интервьюсида Устюртдаги захиралар тасдиқланса, Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши мумкинлиги ҳақида сўз очган. "Агар бу прогнозлар тасдиқланса, биз бир вақтнинг ўзида нефтни қайта ишлаш заводини қуриш ишларини бошлаймиз", — деб айтган вазир. Албатта қардош озар журналисти вазирни аниқлаштирувчи ёки ёндош саволлар билан кўп қийнамаган (балки ахбори етар
Андижоннинг Марҳаматида октябрь ойининг бошидан бери теримчиларнинг терган пахталари учун пул берилмаган. Теримчи аёлларнинг пешона тери кластернинг чўнтагида қолган. Яъни Кластер Фермерлардан қарз, Фермерлар эса теримчилардан. Дарёнинг ёзишича, кластер “Марҳамат текстиль” МЧЖнинг 53 та фермер хўжалигидан 1 миллиард 600 миллион сўм қарзидан ҳозирда 490 миллион сўми олиб берилган. Қизиқ тарафи, ма