19K55Telegramda ochish
Таъминотни-ку кўриб турипмиз, ҳисоб-китобни жойига қўйиб қўйишниям эплай олишмаяптими? Бу йил газ таъминоти билан вазият ўта оғир келганини ва янада ёмонлашганини, баҳорга чиқиб ҳам аҳвол ўнглатмаётганини истеъмолчилар кўриб турипти. Таъминотни қойиллатиб қўйишмаганига яраша, биллингни 15 мартгача ваъда қилинган 500 кублик базавий меъёрни инобатга олиб тузатиб қўйишса бўларди. Мартнинг биринчи ҳафтасидаёқ истеъмолчилар 100 куб метрдан кейин тўлов ҳар куб метр учун 1800 сўмдан ҳисобланаётганидан шикоят қилишни бошлашганди. Ҳудудгазтаъминот ҳисоб-китоблар қайта амалга оширилишини маълум қилганигаям 10 кундан ошди. Энди 15 кун ўтиб маълум бўлмоқдаки, 250 кубдан ортиқ истеъмолга 1 800 сўмдан ечилган. Барака топгурлар, газ қазишни, тақсимлаш ва босим назоратини, газ таъминотини қойиллатиб қўймаганга яраша, ҳисоб-китобни тўғри қилиб қўйинглар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin