"Тошкенттумангаз"га мурожаат ёки "ақлли ҳисоблагичлар" ҳақида-2
Troll.uz ва gazeta.uz «Технопарк»нинг ҳеч қанақа тендерсиз ишлаб чиқараётган бесўнақай ва портиллаб кетаётган газ ҳисоблагичлари ҳақида янги материалларни эълон қипти.
Шу баҳона ўрнатилаётган газ ҳисоблагичлар ҳақида шахсий тажрибам қандай давом этаётгани билан яна ўртоқлашмоқчиман. Эсингларда бўлса, 1 ой аввал бу ҳақда ёзган эдим.
Ўтган вақт давомида нималар юз берди, қандай эътирозларга барҳам берилди, дерсиз?
1) Эътироздан кейин ҳисоблагич 2 марта, жами бўлиб 3 марта қайтадан ўрнатилди. 2- марта қайта ўрнатилгандан кейин 10 кунлар ўтиб вошиллаб газ чиқа бошлади, яхшиям буни ўз вақтида сезиб қолдим. Кулгулиси шуки, ўша вақтда 104га қўнғироқ қилсам, Тошкенттумангазга эмас, бошқа туманга тушдим. Сақланган рақамлар орқали туман газ идорасидаги аввалги сафар газ ҳисоблагич ўрнатганларни топдим ва ўша куни ҳисоблагич яна қайтадан ўрнатилди.
2) Ёқилмаган газга ёзиб қўйилган 484 920 сўм қарздорликни ўчиришди деб ўйлайсизми? Йўқ асло, бу қарздорлик устига яна қўшиб қарздорликни 528 240 сўмга етказишди. Билишимча, Тошкент туман газ идорасида аҳоли бўйнига, газ ишлатадими ёки йўқми, ҳар ойда газ қарздорлигини илиб бориш нормага айланган. Ахир «Технопарк» ҳисоблагичи ақлли ҳисоблагич-ку, ўзи ҳисоблайди дерсиз, ҳечам ақлли эмас, ҳамма қарздорлик қўлда, "ручной", эски тақсимот усулида ёзилишда давом этмоқда. «Технопарк» ҳисоблагичлари эса халқни ярим миллиард долларини шилиб олиш учун навбатдаги "ширма" холос.
3) "Ақлли ҳисоблагич" ҳалиям пломбасиз қолмоқда. «Технопарк» вакиллари ва туман газ биргаликда келиб пломбалаб кетармуш. Уларнинг келишини ҳалиям кутмоқдамиз. Дарвоқе, "Ақлли ҳисоблагич паспорти истеъмолчиларга берилмай ҳалиям сир тутилмоқда. Паспортни кўргач, истеъмолчилар бу Osten ҳисоблагичлари «Технопарк»да йиғилмаганини билиб қолади, деб қўрқишадими, буниси номаълум.
P.S. Кўп қаватли уйлардаги хонадонда яшовчилар. Мабодо ушбу ҳисоблагичлар ошхонангизда ўрнатилса, анча алғов далғов бўлиши табиий. Бесўнақай ва кириши чиқишга, чиқиши киришга уланиши лозимлиги сабаб ошхонангиз, мебелингизни ағдар тўнтар қилишлари аниқ. Шу сабабли, барча оқибатларни ҳисобга олибгина ҳисоблагичларни ўрнатишга рози бўлинг.
@the_bakiroo
- https://telegra.ph/file/cbb0fa9ce21188422d35e.jpgtelegra.ph
- https://t.me/trolluz/7947@trolluz
- https://www.gazeta.uz/ru/2020/11/12/gas-meter/gazeta.uz
- https://t.me/the_bakiroo/1465@the_bakiroo