Яна "ақлли" дейилаётган тентак ҳисоблагичлар ҳақида
Тошкент шаҳар ҳокимияти йил охиригача “ақлли” газ ҳисоблагичлар барчага ўрнатилиши ҳақида баёнот берипти.
Шахсан мен бу жами қиймати ярим миллиард долларга айланаётган чемондандек , ноқулай, хавфли ва автоматлаштиришдан аслида йироқ газ ҳисоблагичларни ўрнатмайман, сизларни ҳам шунга чақираман, токи Osten бренди остида Технопарк МЧЖда йиғилаётган каррасига қимматга тушаётган ҳисоблагичлар хонадонлар учун мослаштирилмагунча ва ихчамлаштирилмагунча. Токи газ учун қарздорлик автомат ўчирилиши айтилаётган экан, тўлов амалга оширилгач, газ етказиб бериш автомат тикланиши амалда исботланмагунча.
Бу функционаллар бажарилмас экан “ақлли” деб ҳисобланаётган газ ҳисоблагичлар аслида бир гуруҳ ўғри ва муттаҳамларнинг пул ўзлаштириш воситасидек бўлиб қолаверади.
Бу "ақлли" дейилаётган ҳисоблагичларни аввал Артикхожаев ва унинг шотирлари ўзининг уйига, офисларига ўрнатсин, ҳукумат аъзолари ўзининг қасрларига ўрнатишсин. Кейин майли, агар портиллаб кетмаса, зарар келтирмаса, ростанам автомат ишлашни бошласа, қолган халққа ўрнатишни бошлашсин.
P.S. Ўтган куни юқори мартабали собиқ амалдорлардан бири ёрилиб қолди, Технопарк МЧЖ йиғаётган Osten ҳисоблагичлари бир тийинга қиммат эканини мутахассислар-у, соҳадаги жонкуярлар ҳаммаси билади. лекин Давлат раҳбарига бу ҳисоблагичлар гўёки оламшумул эканини айтиб бўлишган, миллиардлаб пуллар ўзлаштирилган. Ортга қайтиша олмайди. Ёлғончи ва муттаҳам эканини Президент олдида тан олиша олмайди. Шунинг учун бу муттаҳамларда бир тийинга қиммат ҳисоблагичларни "ақлли" деб аташни давом эттиришдан, зарарли ва ноқулай бўлсада, уларни ўрнатишда давом эттиришдан бошқа чора йўқ.
@the_bankiroff
- https://t.me/poytaxt_uz/13369@poytaxt_uz