“Ортиқхўжаев қур дейди, бошқа ҳоким келиб буз дейди. Уйимга бир мартагина хат келди, 2 ҳафта ўтмай бузиб ташашди. Хатда бузиш ҳақида гап йўқ, энг қизиғи! Компенсацияни ким тўлайди”. “Маъмурият ёки бошқа давлат органлари ҳеч қандай компенсация бермаяпти. Қурилиш кўринишидаги мулкнинг йўқотилиши ҳеч қандай қопланмайди. Кўчиш вақтидаги фойда ёки савдонинг йўқолиши ҳам муҳокама қилинмаяпти”.
Jahongir Artikxodjayev
Shaxslar"Отопление" ёқилсин, деб буйруқ чиқарадиганлар ҳовлида яшайди, иситиш тизими ичида, шунга улар совуқни танасида ҳис қилмайди, тўғри тушунинглар", деб ёзишмоқда. Бу киноя эмас, бугунги кунимизнинг реалликлари. Агарда ҳоким Умрзаков, айтайлик, ҳеч қурса Алмати, Бишкек, Душанбе, бор ана шундоқ биқинимиздаги Чимкент ҳокимлари сингари пойтахтликлар олдида масъул ва ҳисобдор бўлганида, иситиш тизимини
Мурод Муҳаммад Дўст таърифидан фойдалансак, Lolazor бу пиёда суҳбат. Подкастнинг бутун мундарижаси ўзаро суҳбатдан иборат, агар меҳмон ташриф буюрган бўлса, суҳбатда унинг сўзлари, хоҳишлари, мақсадлари ифодаланишига бор имкониятни яратиб бериш. Шу маънода Lolazor иштирокчилар бир-бирини мот қиладиган, сўзига қарши сўз айтадиган, тўхтатадиган, хатоларидан фойдаланиб қарши юриш қиладиган кимўзар д
Кўпчиликда шунақа тасаввурки, ўтган ҳафтада кун тартибига чиққан кетма-кет баҳслардан кейин, гўёки мунозара тугади, кўтарилган чанг босилди, ёпиқлиқ қозон яна ёпиқлигича қолади, ҳеч нима ўзгармайди. Йўқ. Асло бундай эмас. Истеъмолчилар ва жамоатчилик эътирозларини айтди. Ишлаб чиқарувчи ва бенефициарлар ўз позицияларини очиқлашди. Ҳатто конструктив ўрталиқ ҳам топилгандек. Яъни, ҳаммаси мана энди
Lolazor'нинг навбатдаги сони меҳмони ўзимиз учун ҳам кутилмаганда Жаҳонгир Артикходжаев бўлди. Айтиш керакки, бу галги мулоқотимизни ўзаро баҳс ё дебат ёки мунозара, деб ўйласангиз адашасиз. Ҳокимлик даврини ҳисобламаганда, бу ҳақда меҳмонимизнинг ўзи илтимос қилганди, асосий муҳим деб ҳисобланган саволлар берилди. Жаҳонгир Артикходжаев бу саволларга ўзининг версияси, позициясини ва мулоҳазалари
Газета.uz версиясига кўра, 2023 йилда собиқ ва амалдаги амалдорлар тилидан янграган эсда қоларли гаплар рўйхатига Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга оид нақ учта иқтибос киритилган. Мирзамаҳмудов асосий рақобатчилари машҳур Aртикходжаев ва келажаги порлоқ Баҳодир Aҳмедовларни ортда қолдирган.
2023 йил тугашига бир кун қолганида Тошкент шаҳар бюджетининг 9 ойлик якунлари бўйича ижроси чеканкаланган ҳолда очиқланди. Пойтахт кенгаши қарорида бюджет даромадлари манбалари қирқимида режаси ва ижроси, харажат моддалари бўйича режа ва кассаси очиқланмаган. Яъни, бюджетнинг бутун моҳиятини акс эттирадиган асосий маълумотлар чеканкаланган. Пойтахт маъмурияти нимага бундай қарорга келганини та
Сайланмаган Артикходжаевдан сайланмаган Умрзаковнинг қанақа фарқи бор? Бунинг учун пойтахтда бюджет маблағлари қандай ўзлаштирилганига қараш керак бўлади. 2023 йилнинг 6 ойида Ўзбекистоннинг энг катта маҳаллий бюджети ҳисобланган Тошкент шаҳар бюджетида режада белгиланганига нисбатан қайси харажатларни тежашган? Болалар пули ва кам таъминланганлардан -6,3 млрд.сўм; Тиббий-ижтимоий хизматлардан -7
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти учун эгилувчан тарифларнинг қўлланилиши кейинга қолдирилипти. Мазкур қарор бу ерда айтилаётганидек тарихий воқеа эмас, аслида ёмон тажриба, жуда ёмон тажриба. Биринчидан, Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтликлар хоҳиш иродаларини ифода этадиган вакиллик органи эмас. Шаклланганида Артикходжаевга лоял ва яқин рўйхатдан ташкил топган бу формал орган эртага масалан, "тари
Лекин Умрзоқов ҳали Артикходжаев рекордини янгилай олгани йўқ Пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов ўтаётган ҳафтада 19та қарор имзолаган. Шунинг 12таси яширилган, яъни 63%дан сал кўпроқ қарорлар ёпиқ. Айтиш керакки, Умрзоқов 27 мартдан 7 апрелга қадар 16 та қарор имзолаган бўлса, шунинг фақат 5таси ёпиқ бўлган. Охирги ҳафтада қарорларни яшириш сони ва улуши бирданига кўпайган. Леки
Яроқсиз ҳолга келган ички йўллар ва тўкилиб тушаётган тротуарлар шу йўлларни қурган ташкилотлар ва пудратчилар тарафидан таъмирланади, ахир қанақадир кафолат тизими бўлиши керакку, деб ўйлаб яхши гумонга борган эканмиз. Собиқ ҳоким Артикходжаев ва у билан аффилланган қурилиш ва пудрат компаниялари яна сувдан қуруқ чиқадиганга ўхшайди. Чунки Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ҳаво ҳарорати кескин
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Раҳмоновнинг қарорига кўра, 40 та маҳаллага ўрнатилган контейнерларда тиббиёт пунктлари ташкил этилади. Бунинг учун 900 млн.сўм пул ажратилади. Яъни ҳар бир контейнерни ишга туширишга 23 млн.сўмдан бюджет пули сарф этилади. Бу ҳаммаси эмас, йил давомида Тошкент бўйлаб жами 170 контейнер ўрнатишмоқчи. Ҳокимиятнинг ҳатто аҳоли уйларини иситишда, электр билан таъминлашдаги
Даромадлар Ўтган ҳафтада шаҳар кенгаши Тошкент бюджетининг 2022 йил 9 ойлик якунларини сарҳисоб қилган. Демак, Давлат бюджетининг Тошкент шаҳри бўйича даромадлари 21,3 трлн.сўмни ташкил этган. Прогноз 2,3 трлн.сўмга ошириб бажарилган. Республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 2,2 трлн.сўм ўтказиб берилган. Амалда қонун бўйича трансферт олмайдиган пойтахт бюджети Республика бюджетидан
Агар ислоҳотлар қилинмаса, бизни кутаётган оғир оқибатлар ҳақида, тизим захираси тугаб битгани борасида бутун 2022 йил давомида дод-вой солиб келган Шерзод Ходжаевнинг ва ишончли бошқарув ёки текинга бериб юборилган газ қудуқлари ва ИЭСлар зарарли юкламасини ҳам олган ИЭС АЖ раҳбари Абдураҳмоновнинг истеъфога чиқарилиши, Артикходжаев ўрнига Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб
Кейин чап чўнтак янги дренажлар қуради Петтинг тендер ғолиби 308 млрд.сўмга Тошкентдаги зовур ва жарликларни кўмади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Daryo bo‘yi business city тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси” ўтказган тендерда ўнг чўнтак Discover Invest билан чап чўнтак Mimar Group баҳслашган ва 308 млрд.сўмлик буюртма ўнг чўнтакка берилган. Жарликларни кўмиб юбо
Кўпчиликка яхши таниш сўз — "копилка" (ўзбекчада пул йиғиладиган қутича деган маънода келади) ортиқча (ёки орттирилган) маблағларни вақтинча сақлаб турадиган матоҳ. Келинг, бошидан бошлаймиз. "Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидан оқиб ўтувчи Жанггоҳ, Чуқуркўприк ва Захариқ коллекторларини ёпиқ ҳолатга олиш ҳамда коллекторлар усти ва унга туташ ҳудудда автомобиль йўли, яшил майдонлар, пиёдалар
Давлат раҳбарининг транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳар ҳафта камида 4 кун уйдан ишга боришда автобусдан фойдаланиши лозимлиги тўғрисидаги топшириғи ҳам сезиларли психологик таъсир кўрсатган бўлиши табиий. Энди шу трендни токи вазият тўлиқ барқарорлашмагунча узмаслик зарур. Кўпроқ мулоқот керак. Бевосита мулоқот, жонли мулоқот. Энергетика вазири Мирзамаҳмудов энг мураккаб кунларда оғир саволларга
Ёзилишича, жами йўналишларга жалб қилинган автобуслар сони 975 тага етказилган. Бунгача йўналишлардаги автобуслар сони 900тадан ошмаган. Лекин таъкидланишича, йўналишдаги автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқартирилган. Яъни, автобуслар (асосан кам сиғимли ва одам ташишга мўлжалланмаган “ISUZU) сонининг 8-10%га ошиши интервалларни икки баробардан зиёдга қисқ
Саволлар барибир бор Ҳокимлар ва кенгашларнинг ёпиқ қарорлари билан боғлиқ машмашалардан кейин E-qaror тизимига қатор ўзгартиришлар киритилган. Биринчи ўзгартириш бу тизимнинг gov.uz платформасига ўтказилгани билан боғлиқ. Энди тизимнинг манзили қуйидагича - https://e-qaror.gov.uz/. Иккинчи кўзга ташланадиган ўзгартириш бу излаш функционаллиги яхшиланган. Энди ҳужжатларни белгилар, рақамлар ва са
Ўзини адлия тизмида ишлашини айтиб, маълумот берган манбага кўра, e-qaror тизимидан қарорлар ўчирилмайди, балки яшириб қўйилиши мумкин экан. Давлат харидлари ва тендерларни кузатиб, шу нарсани айтиш мумкинки, кўпинча пулли масалалар бўйича қарорлар e-qaror тизимига жойланмаган ёки жойланган-у, яшириб қўйилган. Бу ҳолат, айниқса, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қарорларида кўп кузат