Ўзи "бир аҳволдаги ФРРУ"дан Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ишларига 584 млрд.сўм фоизсиз кредит берилади
Яроқсиз ҳолга келган ички йўллар ва тўкилиб тушаётган тротуарлар шу йўлларни қурган ташкилотлар ва пудратчилар тарафидан таъмирланади, ахир қанақадир кафолат тизими бўлиши керакку, деб ўйлаб яхши гумонга борган эканмиз. Собиқ ҳоким Артикходжаев ва у билан аффилланган қурилиш ва пудрат компаниялари яна сувдан қуруқ чиқадиганга ўхшайди.
Чунки Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишидан талафот кўрган ички йўллар, пиёдалар йўлаклари ва бошқа коммуникацияларни таъмирлаш ва ободонлаштиришга 584 млрд.сўм фоизсиз кредит бериш таклифи маъқулланган.
Кейинчалик 2023 йил 4- чорагида ва 2024 йил давомида ушбу маблағлар шаҳар бюджети ҳисобидан қайтарилади. Яъни еганлар еб кетаверади, товони яна бюджет, солиқ тўловчилар зиммасига қолаверади.
Эслатиб ўтамиз, ФРРУнинг аҳволи ўзи бир ҳолатда, 2022 йилнинг 9 ойини қарийб 3 трлн.сўм зиён билан якунлаган (ҳозирда молиявий маълумотлар ўчириб ташланган). Бунақа фоизсиз ҳотамтойликлардан кейин 2023 йилда зарар миқдори янада каттароқ бўлиши табиий.
- https://lex.uz/pdfs/6379568lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/6031@the_bakiroo