Артикходжаевнинг охирги бюджети. Харажатлар
Ярим йиллик якунларида бўлгани сингари 9 ойлик даврда ҳам Тошкент бюджетини ижро қилишда ижтимоий соҳада тежаш сиёсати давом этган. Жами 172 млрд.сўм тежаб қолинган бўлса, шунинг, 76,3 млрд.сўми таълим, 75,3 млрд.сўми тиббиёт йўналишидан иқтисод қилинган.
Метрополитен учун компенсация (271,4 млрд.сўм), шаҳар транспорти зарари (266,1 млрд.сўм), иссиқлик таъминотига субсидиялар (358,5 млрд.сўм), фуқароларга етказилган зарарларни қоплаш (32,5 млрд.сўм) харажатлари прогнозга нисбатан 100%га ишлатилган.
Иқтисодиёт йўналишда энг катта харажатни ободонлаштириш харажатлари ташкил этган (1 135,7 млрд.сўм). Тошкент шаҳар бюджетининг қўшимча манбалар ҳисобидан қурилишга 347 млрд.сўм, йўллар қурилишига 238,6 млрд.сўм, марказий кўчаларни асфальтлашга 42,1 млрд.сўм сарфланган. Таркиби ёпиқ ҳолда қолдирилган бошқа харажатлар 880,9 млрд.сўмга етган.