18K180Telegramda ochish
Бой Тошкент: Таълим ва медицинадан тежалган, ободонлаштиришга пул аялмаган Тошкент бюджетининг харажат қисми бугунги пойтахт ҳокимиятнинг бутун аслияти ва мақсад-муддаосини кўрсатади. Демак, 2022 йил ўтган 6 ойида ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлардан режага нисбатан 127 млрд.сўм тежаб қолинган. Энг кўп тежаш инсон сифатини яратувчи ижтимоий неъматлар — Таълим (48 млрд.сўм) ва Медицинага (62 млрд.сўм) тўғри келади. Таълим ва Медицинадан пул қисган пойтахт маъмурияти Ободонлаштиришга пулни аямаган. Режа бўйича 572 млрд.сўм ўрнига 784 млрд.сўм (+212 млрд.сўм) маблағ севимли харажат - ободонлаштиришга йўналтирилган. Мактаб, боғча ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учну маблағлардан жами 76 млрд.тежалган бўлса, ҳокимиятнинг севимли харажат моддаси — маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қурилишга 73 млрд.сўм кўпроқ (жами 264 млрд.сўм) ишлатилган. Ҳокимиятнинг яна бир ёқимли моддаси - Бошқа харажатларга (унинг ичи очилмайди) 253 млрд.сўм кўпроқ (жами 619 млрд.сўм) сарф бўлган. Умуман олганда, учта севимли модда - Ободонлаштириш (784 млрд.сўм), Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қурилиш (264 млрд.сўм) ва Бошқа харажатларга (619 млрд.сўм) жами 1 667 млрд.сўм харажат қилинган. Бу жами бюджет харажатларининг 36 фоизини ташкил этади. Сиз ҳалиям бюджетимизни ижтимоий бюджет, шунинг учун харажатлар ошиб кетаяпти деб ҳисоблайсизмии? Йўқ, адашасиз, бу ҳокимлар бюджети. Рўйхат бўйича айрим қизиқ майда харажатлар ҳам бор. Масалан, боғчалар учун Ковидга қарши 4,8 млрд.сўмлик маскалар сотиб олинган. Эмланганлар ўртасида лоторея ташкил этишга 1,8 млрд.сўм сарфланган. Маҳтумқули кўчасидан 560 млн.сўмга 2 хонали квартира харид қилинган. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталарига 1,1 млрд.сўм ўтказиб берилган. Ва ҳокозо, ва ҳокозо. Эринмаганлар кўриб чиқиши мумкин. Қарорда қатор хатоликлар мавжуд (ўзбек ва русча аралаш матнлар, 2021 йил деб кўрсатилиши, ўлчов бирлиги қайд этилмаган каби).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin