2026 йил биринчи ярим йиллигида Консолидациялашган бюджет даромадлари 287,2 трлн.сўмни, харажатлари эса 300,8 трлн.сўмни ташкил этган. Умумий фискал баланс 13,6 трлн.сўмдан ёки ЯИМнинг 0,7%идан иборат бўлган (2025 йилнинг тегишли даврида 32,6 трлн.сўм ва 1,8%). Ўтган йилнинг тегишли даврига солиштирганда даромадлар 37,4%га, харажатлар эса 24,4%га ошган. Консолидациялашган бюджет таркибини қарасак
budjet xarajatlari
Иқтисодий кўрсаткичларФискал стратегия бўйича Давлат бюджет харажатлари таркибида хурсанд қиладиган жиҳатлардан бири ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва аҳолига имтиёзли тўловларнинг оша бошлаши билан боғлиқ. Агар бюджетга киритиб, тасдиқлай олинса (серхаражат ўзбек амалдорлари қаршилик кўрсатмаса), ижтимоий нафақа ва ёрдам/компенсация пуллари 2027 йилда 18,5 трлн.сўмгача ошади. Лекин ўзингизга тасаввур қилишингиз учу
Фискал стратегия прогнозларига кўра, 2026 йилда иқтисодий ўсиш 8,1%гача тезлашади (агар рўй берса, янги давр учун янги рекорд бўлади). ЯИМ ҳажми деярли 2,2 квадриллион.сўмга етади (долларнинг йиллик ўртача 12 128 сўмлик курси билан 180 млрд.доллар). Саноат (8,0%), қурилиш (12,4%) ва бозор хизматларининг (16,4%) юқори ўсиши кутилмоқда. Инфляция эса 6,5%гача секинлашади. Ишсизлик даражаси 4,5%гача
Афсуски, қуёш панелларини ўрнатган аҳоли учун (50 киловаттгача) ҳам, бизнес учун ҳам (1 МВтгача) ҳақини ундириш доимий ва тизимли муаммога айланиб бўлди. Расмийлар аҳолиниям, бизнесниям исталган кўйга солиш мумкин деб ҳисоблаётганга ўхшайди. Қизиқ, энергокорчалонларимиз шу каби ўзбилармонликни йирик генерация лойиҳаларида ишлаётган хорижлик инвесторларга ҳам қилишадими ёки балогардон доимгидек ў
Бугунги Сенат ялпи мажлисида Марказий банкнинг 2025 йилдаги фаолият якунлари бўйича ҳисоботи ҳам эшитилган (4:28:15дан кўринг). Ҳисоботда хусусан, инфляцион хатарлар ҳақида ҳам масала кўтарилган. Марказий банк раҳбарига кўра, 2027 йилда 5%лик инфляцион таргетга етишда жиддий хатарлар кўрилмаяпти. Асосий ички хатар ўлароқ иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан юқори қолаётган ялпи талаб билан б
Миркомил Холбоевнинг кеча ва бугун (1, 2) ташқи қарз ва давлат қарзининг ўсиши борасидаги келтираётган мулоҳазалари жуда ўринли. Мана бундай баҳсли чиқишларга нисбатан изоҳ ва тушунтиришлар аслида давлат органлари томонидан амалга оширилиши керак. Майли, ҳозирча буни Миркомил қилаяптими, Миркомилга раҳмат, қолаверса, Миркомилга ишонч ҳам бор. Айни пайтда, кенг жамоатчиликда ҳам, чуқур халқ қатла
"Автомобиль ва темир йўллари, электр энергияси, сув, мактаб ва шифохона бўлмаган жойга инвесторлар келмайди". Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг давлат қарзи ошаётгани бўйича саволларга жавобларига эътироз йўқ. Ростанам йўллар, мактаблар ва шифохоналар инфратузилмасини фақат бюджет имкониятларига таяниб яхшилаб, кенгайтириб бўлмайди. Лекин давлат қарзи 5 карра ўсган янги да
Маҳаллий бюджетларнинг марказ ҳисобидан қопланадиган трансферт ва ҳисоб-китоблари ҳажми 37,9 трлн.сўмга етган (маҳаллий бюджетлар сарфлаган харажатларнинг ҳар 100 сўмининг 35 сўми). Сирдарё вилояти бу борада мутлақ етакчи бўлган. Вилоятда маҳаллий бюджет харажатларининг 56%дан ортиғи марказдан қопланган (қарийб 2,5 трлн.сўм). Сирдарёда қанақадир витрина лойиҳалар амалга ошгани эсга келмаяпти (202
Давлат бюджетининг қарийб учдан бирини таркиби очилмайдиган бошқа харажатлар ташкил этган. Айнан бошқа харажатлар (+37,5%) ва фоиз харажатлари (+24,7%) 2025 йилда энг юқори даражада ўсган йўналишлар бўлган. Амалдорларимиз ҳар йилгидек, ўзларини ҳам унутишмаган. Бошқарув харажатлари 18,9%га ўсган. Солиштириш учун, ижтимоий нафақалар қўшиб юборилган бошқа ижтимоий харажатлар атига 1,6%га, фан учун
2025 йилда харажатлар ўсиши кескин тезлашган (+26,2%), лекин даромадларнинг янада тезроқ ўсгани (+31,8%) ҳисобига консолидациялашган бюджет дефицити 2019 йилдан бери илк марта 3%дан пасайган ва 2,1%ни ташкил этган. 2025 йилда, айниқса, ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар кескин ўсган ва 22,6 трлн.сўмга етган (+50,9%) ва дефицит шакллантирган асосий омил бўлган. Тикланиш ва тараққи
Юқорида айтганимиздек, 2026 йил учун тасдиқланган бюджетда лойиҳага нисбатан асосий ўзгаришлар Давлат мақсадли жамғармалари харажатлари ошгани билан боғлиқ. Демак, бу ўзгаришлар Бюджет мундарижасида 23- бўлиб янги қўшилган Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси учун 1 трлн.сўмдан ортиқ харажатлари билан боғлиқ. Ноябрь бошида бундай жамғарманинг ўзи йўқ эди. Эҳтим
Имзоланган қонунда аввалроқ эълон қилинган лойиҳага нисбатан макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ўзгармаган. Хусусан, 1 976 трлн.сўмлигича қолган. Агар кеча 2026 йилда ЯИМ долларда 160 млрд.долларга етиши эълон қилингани ҳисобга олинса, бюджет ҳисобларида долларнинг ўртача йиллик курси 12 350 сўмдан нисоб олингани маълум бўлади. 2026 йилнинг тасдиқланган бюджетида харажатлар умумий ҳисобда яна о
Қонунчилик палатаси 2025 йил бюджети учун харажатларнинг 41 трлн.сўмга ошишини трансляция ўтказмасдан, бу ҳақда расмий хабар ҳам бермасдан, яъни ОАВ ва жамоатчиликдан яширинча тасдиқлаб берган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Парламент депутатлари олдида бюджет харажатларининг кескин ошиб кетганини қандай важлар билан оқлагани, аллақачон совуриб бўлинган харажатларни тасдиқлаб бериш учун қандай оқ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали тақсимланадигаган бюджет харажатлари 2026 йилда 6,8 трлн.сўмга етади (2025 йилда 5,0 трлн.сўм). Хусусан: онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар 250 млрд.сўмга етади (2025 йилда 166,4 млрд.сўм); аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш дастури харажатлари 170 млрд.сў
2026 йил бюджетининг энг халқчил йўриқларидан бири бу ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш харажатларининг Давлат ижтимоий суғуртаси билан тўлиқ қамраб олиниши билан боғлиқ бўлади. Келгуси йилда декрет пули учун жами 2 489,3 млрд..сўм тақсимланади. Солиштирш учну ўтган йили бу мақсадларга атига 1 040 млрд.сўм (шундан атига 40 млрд.сўми хусусий секторда ишловчи аёллар учун эди). Эндиликда ҳомила
Бир ярим йил аввал иккинчи ва ундан кейин туғилган фарзандларга халқда “суюнчи пули” аталмиш бир марталик ижтимоий тўловни тўлаш чекланган эди. Болаларни туғилиш сонига қараб дискриминация қилишдан тежалган сумма кўп эмас, йилига 350 млрд.сўм атрофида. Масалан, криминал рейтинг етакчилигини ҳеч кимга бермаётган ҳоким ёрдамчиларига жорий йилда 430 млрд.сўм ажратилган. Бюджет мундарижасини кўрсанг
Алишер Қодир айтганидек, бюджетда пул жуда кўп. Ва бу катта муаммо, агар парламент бўлмаса. Биринчи сурат неча юз миллиардга таъмирланаётган Шота Руставели кўчасидаги ер ости йўли (баланд бўйли ҳокимбува ва қурилиш вазири бу ер ости йўлидан ўта олармикан, дея савол берилмаган). Иккинчи сурат Деҳқонободда қуриб, байрамга топширилган кўприк (навбатдаги селга дош берармикан, деган савол берилмаган)
Миркомил Холбоев ёзмоқда: “Ҳақиқатдан ҳам олтин автоматик стабилизатор ҳисобланади. Лекин олтин бўйича қўшимча даромадларнинг жамғарилиши ҳақида гап кетганда бир неча жиҳатларга эътибор қаратилиши лозим. Биринчидан, олтиндан даромадлар жамғарилишининг монетар сиёсатга таъсири, иккинчидан, мамлакат иқтисодий циклнинг қайси нуқтасида эканлиги тўғри баҳоланиши зарур. Олтин экспортидан келадиган қўши
Бюджетнинг бирон бошқа гуруҳи харажатлари бунчалик кўп қисқартиришга гирифтор бўлмаган. Солиштирамиз. Ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ва компенсациялар: 2023 йил 6 ойи: 9,3 трлн.сўм. 2024 йил 6 ойи: 8,0 трлн.сўм; 2025 йил 6 ойи: 6,5 трлн.сўм. Ўзбекистон "ижтимоий давлат" деб эълон қилинишидан кейинги даврда бюджетдан ижтимоий тоифадаги нафақалар ва ёрдам пуллари 30,5%га кесилган. Бу ғалатими ё ш
Июль ойи давомида Давлат бюджети даромадлари 32,8 трлн.сўмни, харажатлари эса 31,9 трлн.сўмни ташкил этган. Ижобий фарқ 836,6 млрд.сўмдан иборат бўлган. Июль плюсда ёпилиши учинчи декада бошлангандаёқ аён бўлганди. Тугаган ойда давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ҳам, июнга нисбатан ҳам харажатларга нисбатан тезроқ ўсган. Албатта, бу барқарорлашувнинг мундарижасини