Даромадлар мўл-кўл: Консолидациялашган бюджет дефицити 0,7%гача тушган
2026 йил биринчи ярим йиллигида Консолидациялашган бюджет даромадлари 287,2 трлн.сўмни, харажатлари эса 300,8 трлн.сўмни ташкил этган. Умумий фискал баланс 13,6 трлн.сўмдан ёки ЯИМнинг 0,7%идан иборат бўлган (2025 йилнинг тегишли даврида 32,6 трлн.сўм ва 1,8%).
Ўтган йилнинг тегишли даврига солиштирганда даромадлар 37,4%га, харажатлар эса 24,4%га ошган.
Консолидациялашган бюджет таркибини қарасак, давлат бюджети даромадлари 207,4 трлн.сўмни, харажатлари эса 158,2 трлн.сўмни ташкил этган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан даромадлар 43,8%га ошган бўлса, харажатлар 8,7%га камайган.
Консолидациялашган бюджет тақчиллигини ФРРУ ва бюджетдан ташқари жамғармаларининг кескин ошган харажатлари белгилаган (депутатлар бу бўйича биронта савол беришмади).