18K68Telegramda ochish
Консолидациялашган бюджет тақчиллиги 5,7%га етган 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Консолидациялашган бюджет даромадлари 153,8 трлн сўмни, харажатлари 180,8 трлн сўмни ташкил этган ҳолда консолидациялашган бюджет тақчиллиги 26,9 трлн сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,7 фоизни ташкил этган (қонун бўйича 3 фоиз). Тақчиллик қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланган: Давлат қарз маблағларини жалб қилиш ҳисобидан 6,7 трлн сўм; Давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган тушумлар ҳисобидан 1,5 трлн сўм; Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит маблағлари 4,2 трлн сўм; Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг йил бошига қолдиқ маблағлар ҳисобидан 14,5 трлн сўм.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin