2026 йил биринчи ярим йиллигида Консолидациялашган бюджет даромадлари 287,2 трлн.сўмни, харажатлари эса 300,8 трлн.сўмни ташкил этган. Умумий фискал баланс 13,6 трлн.сўмдан ёки ЯИМнинг 0,7%идан иборат бўлган (2025 йилнинг тегишли даврида 32,6 трлн.сўм ва 1,8%). Ўтган йилнинг тегишли даврига солиштирганда даромадлар 37,4%га, харажатлар эса 24,4%га ошган. Консолидациялашган бюджет таркибини қарасак
Byudjet daromadlari
Иқтисодий кўрсаткичларЮқори иқтисодий ўсиш фонида доимий фокусда тутиш лозим бўлган жиҳатларни эътибордан қочирмаслик керак. Биринчидан, олтин таннархи ошишдан тўхтамаган. Олтин таннархи ўтган йили 2017 йилдаги котировкаларга етиб улгурганди. Бу йил 1 унция олтин таннарх яна 8,2%га ошган (1 260 долларгача) ва Давлат раҳбари ҳам бунга танқидий эътибор қаратгани бежиз эмас (бошқа гигантларда ҳам таннархни шишириш тўхта
"Кўрпача остидаги сўм" канали ёзмоқда: "Қўшимча импульсни олтиннинг жаҳон бозоридаги юқори нархлари бермоқда, булар туфайли НКМК, ОТМК ва, шунингдек, бюджет даромадлари ўсмоқда, бу эса давлатга харажатларни оширишга имкон бермоқда. Шу билан бирга, таклиф анча секинроқ кенгаймоқда, жумладан, рақобатнинг етарли эмаслиги ва бозорга кириш учун чекловлар туфайли. Бу жиддий дилемма яратади. Бир томонда
Хомчўтларга кўра, 2027 йилда давлат бюджети даромадлари ўсиши кутилмаяпти. Асосий фарқлик фойда солиғи ҳисобидан юзага келиши мумкин. 2025 ва 2026 йилларда айнан фойда солиғи тушумларининг мисли кўрилмаган ўсиши бюджет даромадларининг юқори базасини таъминлаб берганини қайд этиш керак бўлади. Қолган солиқлар ва божлардан тушумлар барқарор ўсишда давом этади (ҳатто ставкаси пасайтирилган айланмада
Консолидациялашган бюджет даромадлари ва харажатларининг мувозанати 3%лик фискал тақчиллик чегарасида таъминланади. Айни пайтда ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар юқори суръатда ошиши кутилмоқда. Хусусан, 2027 йилда бу кўрсаткич 2026 йил кутилмасида 32,3%га ошиб 38,1 трлн.сўмга етади. 2027 йилда Консолидациялашган бюджет (ва давлат бюджети) даромадларининг ўсиши прогноз қилинмага
Фискал стратегия прогнозларига кўра, 2026 йилда иқтисодий ўсиш 8,1%гача тезлашади (агар рўй берса, янги давр учун янги рекорд бўлади). ЯИМ ҳажми деярли 2,2 квадриллион.сўмга етади (долларнинг йиллик ўртача 12 128 сўмлик курси билан 180 млрд.доллар). Саноат (8,0%), қурилиш (12,4%) ва бозор хизматларининг (16,4%) юқори ўсиши кутилмоқда. Инфляция эса 6,5%гача секинлашади. Ишсизлик даражаси 4,5%гача
Афсуски, қуёш панелларини ўрнатган аҳоли учун (50 киловаттгача) ҳам, бизнес учун ҳам (1 МВтгача) ҳақини ундириш доимий ва тизимли муаммога айланиб бўлди. Расмийлар аҳолиниям, бизнесниям исталган кўйга солиш мумкин деб ҳисоблаётганга ўхшайди. Қизиқ, энергокорчалонларимиз шу каби ўзбилармонликни йирик генерация лойиҳаларида ишлаётган хорижлик инвесторларга ҳам қилишадими ёки балогардон доимгидек ў
Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, барқарор талаб сақланиб қолаётган шароитда қатъий тақиқлар бозорни йўқотмайди. Аксинча, иқтисодий фаоллик яширин секторга кўчади. Бу эса бозор шаффофлигининг пасайиши, давлат назорати механизмларининг заифлашиши ва қалбаки маҳсулотлар улушининг ортишига олиб келади. Бу ҳолат рақамларда ҳам яққол кўринади. Масалан, 2023 йилда электрон сигарет ва снюс маҳсул
Очиқланган маълумотлардан бу саволга жавоб топиб бўлмайди. Лекин ишоралар яққол кўринади. Беармон харажат қилишга имкон берган даромадларнинг ўсгани учун олтин ва мисга раҳмат айтиш керак. 2025 йилда Фойда солиғидан тушумлар 37,4%га, ҚҚСдан тушумлар, 28,3%га, Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлардан тушумлар эса 28,0%га ўсган. Олтин ва мис ишлаб чиқарувчи гигантлар саналган солиқларнинг асосий
2025 йилда харажатлар ўсиши кескин тезлашган (+26,2%), лекин даромадларнинг янада тезроқ ўсгани (+31,8%) ҳисобига консолидациялашган бюджет дефицити 2019 йилдан бери илк марта 3%дан пасайган ва 2,1%ни ташкил этган. 2025 йилда, айниқса, ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар кескин ўсган ва 22,6 трлн.сўмга етган (+50,9%) ва дефицит шакллантирган асосий омил бўлган. Тикланиш ва тараққи
2026 йилда Тошкент шаҳри 12,6 трлн.сўмлик даромадлар билан энг катта маҳаллий бюджетга эга ҳудуд мақомини сақлаб қолади (2025 йилда 11,1 трлн.сўм). Акциз солиғи бўйича тушумлар ҳисобидан қайтариладиган маблағлар ҳисобга олинмаса, фақат 3 ҳудуд Тошкент шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятлари Республика бюджетидан трансфертлар олмайди. Энг катта ююджет трансфертини 2026 йилда Қорақалпоғистон олади (2
Халқаро валюта жамғармасининг Яссер Абдих раҳбарлигидаги миссияси Ўзбекистонга ташрифи якунлари билан ўз хулосаларини эълон қилган. Хусусан: ХВЖ бюджетда режалаштирилмаган қўшимча даромадлар ҳисобидан (олтин нархларининг ошиши натижасида) харажатларни кўпайтириш ташаббусларини чеклашни тавсия қилинмоқда. Бу талаб томонидан келиб чиқадиган инфляцион босимни пасайтириш, реал айирбошлаш курсининг ор
Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжоновга кўра, 2025 йилнинг ўтган даврида импорт қилинган телефонлардан 845 млрд.сўм бож ундирилган. Йил охиригача бу сумма 1,1 трлн.сўмга етади. Маълумот учун, 2025 йил бюджети бўйича жами 11,5 трлн.сўм бож ундирилиши белгиланган, яъни фақат телефоннинг ўзидан ҳукумат жами божнинг 10%ини ундирмоқчи. Олимжоновга кўра, сентябрь ойида 95% импорт телефон р
Июль ойи давомида Давлат бюджети даромадлари 32,8 трлн.сўмни, харажатлари эса 31,9 трлн.сўмни ташкил этган. Ижобий фарқ 836,6 млрд.сўмдан иборат бўлган. Июль плюсда ёпилиши учинчи декада бошлангандаёқ аён бўлганди. Тугаган ойда давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ҳам, июнга нисбатан ҳам харажатларга нисбатан тезроқ ўсган. Албатта, бу барқарорлашувнинг мундарижасини
Июль ойининг дастлабки 21 кунида Давлат бюджетининг даромадлари 23,6 трлн.сўмни, харажатлари эса 22,5 трлн.сўмни ташкил этган ва 2025 йил мавсумида биринчи марта ой ичида 1,1 трлн.сўмлик ижобий фарқ пайдо бўлган. Эътиборлиси, Давлат бюджетининг ойлик плюсга чиқиши 1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилиши фонида юз берган. Яъни ой бошидан харажатлар ошганига қарамай, даромадлар ўтган ойдан кўра тезр
Январда Давлат бюджет даромадлари 2024 йилнинг январи билан солиштирганда 14,7%га ўсган ва 18,5 трлн.сўмдан бироз ошган. Харажатлар эса анча камтарроқ, 6,6%га кўпайган ва 23,4 трлн.сўмга етган. Давлат бюджетининг дефицити йилнинг биринчи ойида 4,8 трлн.сўмдан кўпроқ бўлган. Солиштириш учун, ўтган йилнинг январи деярли 5,8 трлн.сўм дефицит билан ёпилганди. Жорий йилдаги харажатларда мақсадли жамға
Акциз солиғи бекор қилинган бўлса, мобиль алоқа компаниялари тарифларини нега оширишмоқда 2025 йилдан мобиль алоқа учун 10%лик акциз солиғи бекор қилинди. 2020 йилгача бу солиқ 20% эди, кейин 15%га, кейин 10%га туширишди ва жорий йилдан бу солиқ умуман олиб ташланди. Майли, мобиль алоқа учун акциз солиғининг бекор қилиниши кимларнинг лоббиси ва қандай манфаатлар йиғиндиси эканини айтиб ўтирмаймиз
Январнинг боши бюджет учун доим оғир келади. Харажатлар доимий, даромадлар эса мавсумий ўлик характерга эга бўлади. Лекин 2025 йилнинг дастлабки 10 куни аввалги йилларга нисбатан баракалироқ келган. Давлат бюджети даромадлари 4 трлн.сўмдан ошган бўлса, харажатлар 11,1 трлн.сўмга яқинлашган. Солиштириш учун 2024 йилнинг дастлабки 10 кунида даромадлар 2,8 трлн.сўм, харажатлар 10,7 трлн.сўмни ташки
Даромадлар Иқтисодиёти қўшни-қардош Тожикистон ва Қирғизистонникидан 1,5 баробар катта Тошкент шаҳрининг бюджети маҳаллий бюджетлар орасида энг катта аҳамиятга эга. Прогнозга кўра, пойтахт Ялпи ҳудудий маҳсулоти 2025 йилда 8,0%га ўсиб, 302,3 трлн.сўмга ёки ўртача йиллик курсда ҳисоблаганда 22,5 млрд.долларга етади. Пойтахт маҳаллий бюджетининг 2025 йилдаги даромадлари жами 9,4 трлн.сўм миқдорида
Ўтган ойда давлат бюджети даромадлари ўсишда давом этган ва 27,5 трлн.сўмни ташкил этган. Харажатлар эса 23,6 трлн.сўм миқдорида барқарорлашган. Даромадлар ва Харажатлар фарқи иккинчи ой кетма-кет ижобий шаклланмоқда. 11 ойда йиғилган дефицит 31,1 трлн.сўмгача қисқарган. Мазкур тенденциялар Консолилациялашган бюджетнинг таркибий қисмлари ўртасидаги трансфертлар ҳисобига юз бераётган бўлиши мумк