Қорақалпоғистон энг катта бюджет трансфертлари олади
2026 йилда Тошкент шаҳри 12,6 трлн.сўмлик даромадлар билан энг катта маҳаллий бюджетга эга ҳудуд мақомини сақлаб қолади (2025 йилда 11,1 трлн.сўм).
Акциз солиғи бўйича тушумлар ҳисобидан қайтариладиган маблағлар ҳисобга олинмаса, фақат 3 ҳудуд Тошкент шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятлари Республика бюджетидан трансфертлар олмайди.
Энг катта ююджет трансфертини 2026 йилда Қорақалпоғистон олади (2 498,5 млрд.сўм). 2025 йилда энг кўп трансфертлар Наманган вилоятига ажратилган эди (2 228,4 млрд.сўм). Қорақалпоғистон маҳаллий бюджети харажатларининг қарийб 40%и Республика трансфертлари ҳисобидан молиялаштирилади.