15K68Telegramda ochish
Бой Тошкент: даромадлар Ўзбекистоннинг энг бой ҳудуди Тошкент шаҳри 2022 йил биринчи ярми бўйича бюджет сарҳисобини қилган. Демак, Тошкент шаҳри бўйича давлат бюджети даромадлари 13,8 трлн.сўмни ташкил этган ёки 1,4 трлн.сўмга ошириб бажарилган. Маҳаллий бюджетлар даромадлари 3,2 трлн.сўмни ташкил этган (116 фоизга бажарилган), бу дегани мустақил тақсимлаш учун 412,5 млрд.сўм пул қолган. Қўшимча равишда, республика бюджетига солиқ тушумлари бўйича белгиланган прогноздан ортиқча туширилган 907 млрд. сўм маблағ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган. Тошкент бой. Бой Тошкент. Наби Раҳимов айтганидек, бунча пулни Хорун ар-Рашид ҳам кўрмаган. Кенгаш қарорида ПФ-213-сонли Фармонга асосан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган даромадларнинг маҳаллий бюджетга ўтказиш ҳақида гап кетган. Қизиқ тарафи, бу қоида фақат Қорақалпоғистон учун. Ё фармоннинг эълон қилинмаган махфий қисми борми? Туманлар миқёсида олинганида энг кўп даромад Олмазорда йиғилган, кейинги ўринларда Юнусобод ва Яшнобод. Солиқлар қирқимида абсолютда энг кўп солиқ Юридик шахсларнинг Мол-мулк солиғи бўйича йиғилган. Бу сумма янада кўпроқ бўларди, агар январдаги солиқ маъмурчилиги бўйича режалар сал бўлсада халқпарварлаштирилмаганида. Режага нисбатан энг катта ўсиш Жисмоний шахслар бўйича даромад солиғида қайд этилган (+49,3%). Бу бир тарафдан Тошкентда даромадлар бошқа ҳудудларга қараганда тезроқ ўсаётганини кўрсатса, иккинчи тарафдан пойтахтда меҳнат бозори бошқа ҳудудлардан келганлар ҳисобига кенгайишда давом этмоқда. Яримйилликда пойтахтда қарийб 180 млрд.сўмлик жарималар йиғилган. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи, Маҳаллий йиғимлар режалари бажарилмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin